Ссылки доступа

Фарғона ва Боткен туташган ҳудуддаги яна иккита чегара участкаси аниқланди


Ўзбекистон ва Қирғизистон ишчи гуруҳлари чегара масаласи бўйича музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар қилди.

2018 йилнинг 1-7 август кунлари Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича икки мамлакат Ҳукумати делегациялари ишчи гуруҳларининг музокаралари бўлиб ўтди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, учрашув чоғида дала текширувларининг якунлари кўриб чиқилди ва давлат чегарасинининг қолган участкаларини баён қилиш давом эттирилди.

Музокаралар давомида Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти билан Қирғизистоннинг Боткен вилояти туташган ҳудудидаги иккита участка Шоҳимардон ва Ғазнов баён қилинди. Музокаралар якунида Баённома имзоланди. Унда Ўзбекистоннинг Фарғона ва Наманган вилоятлари билан Қирғизистоннинг Боткен ва Жалолобод вилоятлари туташган ҳудудларда жойлашган икки давлат чегарасининг қолган участкаларида дала текширувларини ўтказиш саналари ҳам келишиб олинди.

2017 йилнинг 5 сентябрида Ўзбекистон ва Қирғизистон 1 378 километрлик чегаранинг 1170 километри аниқланиб бўлингани тўғрисидаги ҳужжат имзоланган эди. Ҳозирги кунда икки давлат чегарасининг қолган 208 километрни аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG