Ссылки доступа

Душанбени фаолларнинг оилаларини “қоралаш” кампаниясини тўхтатишга чақиришди


Халқаро ҳуқуқ ҳимояси ташкилотлари Тожикистон ҳукуматини тожикистонлик мустақил фаол аёлнинг оиласига нисбатан четга чиқиш бўйича қўйилган “сиёсий асослантирилган”тақиқни олиб ташлаш ва диссидентларнинг қариндошларига нисбатан ўз “қоралаш кампанияси”ни тугатишга чақирди.

7 август куни еттита ҳуқуқ ҳимояси ташкилотлари, жумладан Human Rights Watch (HRW) ҳам ўтган ҳафтада Душанбе аэропортида куч ишлатиш идоралари ходимлари Шабнам Худойдованинг қариндошларини рейсдан тушириб қолганини баён қилди. Худойдодованинг 10 ёшли қизи, кекса онаси ва укаси фаол аёлнинг ёнида бўлиш учун Европага кетаётган эди, деб баён қилди ҳуқуқ ҳимоячилари.

«10 ёшли қиз ва унинг қариндошларига нисбатан, у ҳукумат номига шунчаки тинч танқид билдиргани учун Тожикистон ҳукумати қилган шафқатсизликкишини даҳшатга солади, — дейди HRWнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича директори Хью Уильямсон, эълон қилинган баёнотда. —Уларга қасос олинишидан қўрқмасдан, дарҳол Тожикистонни тарк этишга рухсат берилиши лозим».

Гуруҳ баёнотда бу қадам Худойдодованинг оиласига нисбатан ҳукумат томонидан қабул қилинган, унинг қизига ва бошқа қариндошларига шафқатсиз ҳужумларни ҳам ўз ичига олган бир қатор чоралар орасидаги навбатдаги қадам эканлигини айтмоқда. Баёнотда Тожикистон ҳукумати мунтазам равишда чет элда яшаётган бошқа тожикистонлик мухолифат фаоллари оила аъзоларининг четга чиқишини ортга сураётгани, уларга таҳдид қилаётгани ёки чет элга чиқишини тақиқлаётгани таъкидланган.

XS
SM
MD
LG