Ссылки доступа

ЕХҲТнинг 11 давлати “Россиянинг Грузияга бостириб кириши тўғрисида”ги баёнотини эълон қилди


Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига аъзо 11 давлат Россия ҳамда Грузия ўртасидаги урушнинг ўн йиллигига баёнот билан чиқди.

Грузия дўстларининг норасмий гуруҳи Москвани босиб олинган грузин ҳудудидан қўшинларини олиб чиқиш ва Абхазия ҳамда Жанубий Осетия мустақиллигини тан олишдан воз кечишга чақирган.

“Биз Россиянинг Грузияга ҳарбий йўл билан бостириб киришидан ўн йил ўтгач ҳам грузин ҳудудларини давомий истилосидан илгаридагидек чуқур хавотирдамиз. Биз бу можарони БМТ Хартияси, Хелсиньки келишуви ва халқаро ҳуқуқнинг фундаменталь нормалари ҳамда тамойилларига асосланган ҳолда тинч йўл билан ҳал этиш зарурлигини таъкидлаймиз”, - дейилади баёнотда.

Уни имзолаган мамлакатлар, шунингдек, Грузияда ЕХҲТнинг мониторинг миссиясиини ташкил этиш хусусида фикр билдиришган.
АҚШ давлат департаменти ҳам яна бир бор Грузиянинг халқаро тан олинган чегаралари асосида унинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги баёнот билан чиққан.

Ўн йил илгари Россия ҳарбий кучлари Абхазия ва Жанубий Осетия томонидан Грузия билан қарама-қаршиликка киришганди. Россия ва ўзини-ўзи мустақил деб эълон қилган Жанубий Осетия ҳамда Абхазия давлат ҳокимияти расмий позициясига мувофиқ, уларнинг “тинчликка мажбурлаш” дея номланувчи ушбу хатти-ҳаракати Грузия томонидан Жанубий осетиялик тинч аҳоли ва уларнинг ёнида турган Россия тинчликпарвар кучларига қарши қилинган тажовузга жавоб бўлган. Тбилиси эса бу ҳолатни Россия томонидан режалаштирилган тажовуз деб эълон қилиб келади. 26 август куни Россия Жанубий Осетия ва Абхазияни мустақил давлатлар сифатида тан олганди.

Жорий йил июнь ойида НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Грузия альянс аъзосига айланишини маълум қилганди. Владимир Путин эса бунга жавобан Кремль мазкур қадамга “ўта салбий” муносабат билдириши ҳақида огоҳлантирганди. Сабаби у “Россия миллий хавфсизлигига тўғридан-тўғри таҳдид” ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG