Ссылки доступа

Қозоғистонда мактаблар ёнидаги масжидларни бузиш мўлжалланмаяпти


Қозоғистон ижтимоий тараққиёт вазирлиги таълим муассасалари ёнида жойлашган ибодатхоналар бузилиши режалаштирилаётгани ҳақидаги хабарни рад этди.

Ўтган ҳафтада маҳаллий янгиликлар агентлиги гўёки апрель ойида Қозоғистонда диний ишоотлар қуришни тартибга солувчи янги норма қабул қилингани, унга биноан, “мактаблардан 300 метр масофада жойлашган ҳамма мачитлар бузилиши” ҳақида хабар беришди.

Ижтимоий тараққиёт вазирлиги ўзи Азаттиққа берган, 7 август куни билан қайд этилган расмий жавобида 2018 йил апрелда диний иншоотлар қурилишини тартибга солувчи янги нормалар қабул қилинмагани ҳақида сўз юритади. Тегишлича, “мактаблардан 300 метр масофада жойлашган ҳамма мачитлар бузилиши” ҳақидаги хабар асосга эга эмас, дейилади идоранинг жавобида.

Айни пайтда вазирлик ўзининг жавобида 2017 йил 9 июнда Қозоғистон Дин ишлари ва фуқаролик жамияти вазирининг 89-сонли буйруғи билан тасдиқланган “диний адабиётлар ва диний мазмундаги бошқа ахборот материалларини, диний мақсаддаги нарсаларни тарқатиш учун ихтисослашган стационар бинолар, шунингдек, диний тадбирларни ўтказиш учун биноларнинг жойлашган ўрни ибодатхоналар (иншоотлар) ҳудудидан ташқарида бўлишини белгилаш бўйича” йўриқноманинг 7-бандини келтиради.

Бу йўриқноманинг 7-бандига мувофиқ, диний тадбирларни ўтказиш учун бинолар диний таълим ташкиклотларидан ташқари, таълим ташкилотларининг ҳудуди ва биноларидан “камида 300 метр” масофада жойлашади.

XS
SM
MD
LG