Ссылки доступа

Халқаро компания Қирғизистон яширин иқтисодиётининг миқёсларини ўрганади


ҚР Иқтисодиёт вазирлиги Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки (ЕТТБ) кўмагида мамлакат иқтисодиётининг кўзга ташланмайдиган сектори ҳажмини ўрганиш ишларини бошлади.

Иқтисодиёт вазирлиги тадқиқотни тендер ғолиби бўлган Pricewaterhause Coopers LLP халқаро компанияси ўтказишини хабар қилди. Экспертлар яширин иқтисодиётнинг асосий сабаблари ва миқёсларини аниқлашади ва уни қисқартириш бўйича ўз чораларини таклиф қилишади.

Тадқиқот натижалари асосида Иқтисодиёт вазирлиги 2019-2020 йилларда иқтисодиётнинг кўзга ташланмайдиган сектори даражасини қисқартириш бўйича режа ишлаб чиқишни мўлжалламоқда.

Идора яширин иқтисодиёт миқёслари катта эканлиги ва юқори даражада сақланиб қолаётганини тан олаяпти. Миллий статистика қўмитасининг ахборотига кўра, 2015 йилда иқтисодиётнинг кўзга ташланмайдиган сектори даражаси 23,8 % ни ташкил қилган.

Шу муносабат билан, Иқтисодиёт вазирлиги донор ташкилотларга эксперт хизмати кўрсатишни сўраб мурожаат қилди.

XS
SM
MD
LG