Ссылки доступа

ИИВ раҳбари ИШИД томонидан ёлланган тожик ўсмири ҳақида пьеса ёзди


Ўз ижодий асарлари билан таниқли бўлган Тожикистон Ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода “Дили модар” (Она қалби) номли пьеса ёзди. Постановкачи режиссёр пьеса бўйича спектакль қўйди, унинг премьераси 13 август куни бўлиб ўтади.

Абулқосим Лоҳутий номидаги Давлат академик драма театрининг артисти Марьям Исаева спектаклдаги бош роль – она ролини ўйнайди.

«Спектаклни кўрикдан ўтказиш 5 август куни вазир Рамазон Раҳимзода, МХДҚ раиси Саймўмин Ятимов, маданият вазири Шамсиддин Ўрумбекзода ва Телевидение ва радиоэшиттиришлар қўмитаси раҳбари Маҳмадсаид Пирзода иштирокида бўлиб ўтди», - деди суҳбатдош аёл.

«Дили модар» спектаклининг асосини қарнидошларини ташлаб, Сурияга жўнаган, у ерда “Ислом давлати”га қўшилган талабанинг саргузаштрлари ташкил қилади. Саҳна севган қизининг талабига биноан, ўз онасининг юрагини суғуриб олган ва уни севгисининг исботи сифатида қизга олиб келган ўсмир йигит ҳақидаги масал билан бошланади.

Бош қаҳрамон аёл изтиробларга чидай олмайди ва ўз ўғлини қидириб Сурияга кетади. Аёл уни топади ва ўғли томонидан ўлдирилади. Хуршед нима қилиб қўйганини англаб етади, бироқ буни тўғрилашга кеч бўлган эди. «Мен саҳнада 60 дан ортиқ оналар ролини ўйнаганман. Лекин мени бу постановканинг драматизми ҳайратга солди. Бу тожик онаси қиёфасининг улуғланишидир. Тожик онаси ўз фарзанди учун ўзини қанчалар қурбон қилгани мени қойил қолдирди», - дейди артист аёл.

Шу билан бирга, Тожикистон ИИВ раҳбари генерал Рамазон Раҳимзода ўтган йил баҳорда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ҳар бир ходимидан ойда бир марта театрга боришни талаб қилган эди.

«Дили модар» - Рамазон Раҳимзоданинг биринчи асари эмас. У Ниҳоний тахаллуси остида шеърлар ёзади, бу шеърлар бир неча бор ижодий мукофотларга сазовор бўлган. Ўтган йили Рамазон Раҳимзоданинг шеърлари билан Миллат етакчиси ҳақида қўшиқ яратилган, уни тожик поп юлдузлари ижро этган эди.

XS
SM
MD
LG