Ссылки доступа

Туркманистонда режани бузган фермерларни камомаднинг ўрнини тўлдиришга мажбур қилишмоқда


Туркманистоннинг шимолий вилоятида буғдой ҳосилини йиғиш бўйича режани бажара олмаган ижарачилар давлат олдида қарздор бўлиб қолишди ва энди улар контрактда кўрсатилган ҳажмни ўз маблағлари ҳисобидан тўлдиришга мажбур.

Пенсия таъминотига эга бўлган фермерлар камомадни давлат ҳисобига пенсия маблағларини ўтказиш йўли билан тўлдиришга мажбур, қолганлар турли усуллар билан маблағ қидиришмоқда, жумладан ўз мулкларини сотишаяпти.

"Менинг танишларимдан ҳеч ким режани бажара олмади. Вилоятдаги ижарачиларнинг 90 фоизи бажарилмаган режа туфайли давлатга қарздор бўлиб қолди. Ҳатто буғдойдан қолган похол ҳам сифатсиз бўлиб чиқди. Агар похол етарлича бўлганида эди, уни сотиш мумкин эди ва дон бўйича камомаднинг бир қисмининг ўрнини тўлдирса бўларди", - деб айтди дашўғузлик фермер.

Фермерларнинг сўзларига қараганда, ўнлаб ижарачиларҳосил режаси бажарилмагани туфайли прокуратурага чақирилди, баъзиларининг уйларида тинтув ўтказишди. Баъзи маълумотларга қараганда, ҳокимият фермерларга кузатув камералари сотиб олиш ва ҳосилни йиғишда фойдаланиладиган қишлоқ хўжалик техникасига ўрнатишни талаб қилган ҳолатлар кузатилди. Азатлиқ мухбири ҳикоя қилишича, ўғирликларнинг олдини олиш мақсадида кузатув камералари комбайнларга ўрнатилмоқда.

Фермерлар шуни таъкидлашаяптики, тергов қилиш натижалари бўйича “давлатга қарздор бўлган” фермерларнинг ишини судга ўтказишаяпти, суд қарздорликни мажбуран тўлаш ҳақида қарор чиқараяпти, талаб қилинган суммани тўлашга қодир бўлмаганлар давлат ҳисобига мулкини мусодара қилишга дучор қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG