Ссылки доступа

Остона ўз филиалларини очмаган телеканалларни ретрансляция қилишни тақиқлаш билан қўрқитмоқда


Қозоғистон Ахборот ва коммуникациялар вазирлиги мамлакат ҳудудида ўз ваколатхоналарини очмаган ўнлаб чет эл телеканалларини республикада ретрансляция қилишни тақиқлаш билан қўрқитмоқда.

Ахборот ва коммуникациялар вазирлигининг сайтидаги 8 август кунги рўйхатда Қозоғистон ҳудудида ваколатхоналарини очмаган 88 та телеканаллар рўйхатида Sky News, Fox News, France 24, Bloomberg Television, «Дождь» телеканали, шунингдек, Russia Today TV ҳам бор.

Қозоғистон Ахборот ва коммуникациялар вазири Даурен Абаев 8 август куни ўзининг Facebook'даги саҳифасида унинг вазирлиги “мамлакат ҳудудида 88 та хорижий телеканалларни узатишни тўхтатишни назарда тутувчи буйруқлар тайёрлаган”лигини баён қилди.

Вазирлик сайтидаги хабарга биноан, “Телерадиоузатишлар тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, ваколатхоналарини очмаган барча чет эл телеканалларининг ҳисобга қўйш ҳақидаги гувоҳномалари қайтариб олинган. Келгусида бу Қозоғистон ҳудудида мазкур телеканаллар “ретрансляция қилиниши тақиқланиши”ни келтириб чиқаради, деб хабар қилмоқда вазирлик.

2017 йилда мамлакатда “Телерадиоузатишлар тўғрисида”ги қонунга тузатишлар қабул қилинган бўлиб, улар Қозоғистон ҳудудида ретрансляция қилинадиган ҳамма хорижий телерадиоканалларга Қозоғистон ҳудудида юридик шахсни рўйхатдан ўтказиш ёки ваколатхонасини очиш мажбуриятини юклаган эди. Вазирлик матбуот хизматининг ахборотига кўра, ушбу қонун 2018 йил 9 январдан кучга кирди ва чет эл телерадиоканаллари 2018 йил 9 июлгача Қозоғистон ҳудудида юридик шахсни рўйхатдан ўтказиши ёки ўз ваколатхонасини ҳисобдан ўтказиш қайдини амалга ошириши керак эди.

Шу идоранинг ахборотига кўра, бугунги кунда вазирликда 307 та хорижий телерадиоканал ҳисобга қўйилган. Улардан 219 таси ўз ваколатхонасини очди.

XS
SM
MD
LG