Ссылки доступа

Қозоғистонда 52 нафар ўзбекистонликнинг ўлими ҳақидаги ишни бошқа судга ўтказишни сўрашмоқда


Оқтўбе вилоятидаги трассада автобусдаги ўлим келтириб чиқарган ёнғин иши бўйича суд муҳокамаси адвокатларнинг ушбу ишни Оқтўбе шаҳридаги судда кўриб чиқишга ўтказишга яна уринишлари туфайли ортга сурилди.

Иргиз туман суди 52 йўловчиси Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобусдаги ёнғин ҳақидаги ишни кўриб чиқишга 7 август куни киришиши керак эди.

8 агуст куни Оқтўбе вилоят судининг матбуот хизмати авдокатлар уларнинг ишни бошқа судда кўриб чиқишга ўтказиш тўғрисидаги илтимосини қондирмаслик ҳақида Иргиз туман суди 23 июлда чиқарган ажрим устидан шикоят беришганини хабар қилди. «Адвокатларнинг шикоятини Оқтўбе вилоят судининг жиноий ишлар бўйича ҳайъати кўриб чиқади», – деб қўшимча қилишди матбуот хизматида. Иргиз туманининг маркази бўлган, суд биноси жойлашган Иргиз қишлоғи ва Оқтўбе шаҳри ўртасидаги масофа тахминан 430 километрни ташкил қилади.

Суд ахбортига кўра, ушбу иш бўйича беш киши суд курсисида намоён бўлади: уч нафар автобус ҳайдовчилари ва икки нафар “Азия транзит сервис” фирмасининг вакиллари, яъни таъсисчи ва механикдир. Автобус ҳайдовчилари 26 январдан бери Оқтўбе шаҳар тергов ҳибсхонасида сақланмоқда. Ширкатнинг раҳбари ва механик бошқа жойга кетмаслик ҳақида тилхат бериб, озодликда юрибди. Шу автобуснинг эгаси қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган ҳолда, халқаро қидирувга берилган.

Ўзбекистон фуқароларини олиб кетаётган автобус 18 январь куни Оқтўбе вилоятидаги Иргиз туманидаги трассада ёниб кетган эди. Беш киши қутулиб қолган, 52 киши ўша жойда ҳалок бўлганди. Олов билан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш ёнғиннинг сабаби қилиб кўрсатилганди. Терговчиларнинг фаразига кўра, ҳайдовчилар салонни иситиш учун кавшар лампасидан фойдаланишган.

XS
SM
MD
LG