Ссылки доступа

Туркманистон ҳукумати экинзорларни рухсат берилмаган суғоришга қарши курашмоқда


Ҳозирги вақтда Дашўғуздаги сув ташланадиган каналлар бўйлаб ўнлаб километрлар масофада қўриқчилар қўйилган.Озодлик мухбирларининг сўзларига қараганда, Туркманистон ҳукумати шу тариқа суғоришга мўлжалланган сувларни рухсат берилмаган ҳолда олишни баратараф қилмоқчи бўлаяпти.

"Маъмуриятнинг топшириғига биноан, ҳар куни ҳар бир бригададан икки нафардан одам навбатчилик қилиши ва маҳаллий аҳоли ёки фермер хўжаликлари насослар билан каналлардан сув чиқариб олмаслиги учун куну тун 100 километр узунликдаги канални назорат қилиши зарур", -деб хабар берди, 8 август куни, Озодлик манбаси. Унинг сўзларига қараганда, аҳоли учун каналдан сув истеъмол қилишга оғзаки тақиқ мавжуд.

Манба таъкидлашича, ҳозирги вақтда, хусусан, Сапармурод Туркманбоши туманида еттита фермер хўжалигига тегишли бўлган ҳудудда гуруч етиштириш амалга оширилмоқда. Манба таъкидлашига кўра, илгари маҳаллий ижарачи томонидан ишлов берилган бу ерлар ҳозирги вақтда мамлакат раҳбариятида алоқаси бўлган одамлар тасарруфига ўтган. Унинг сўзларига қараганда, бу ерларнинг қўшимча суғорилиши сув етишмовчилигининг сабабларидан бирига айланди, бу эса минтақада суғоришга мўлжалланган сувларни назорат қилиш харажати ортишига олиб келди.

Мулозим Гўбадағ, Бўлдумсоз, Кўна Урганч туманларида пахта етиштирувчи фермерлар ўзларининг ҳудудидан ўтган каналлардаги сувдан фойдалана олмаётганини тасдиқлади, суғоришнинг мавжуд эмаслиги айнан шу билан боғлиқ.

Озодлик манбасининг сўзларига қараганда, бу йил Дашўғузда суғориш каналларига сув кечикиб келди. Суғоришга мўлжалланган сувларни каналларга ташлаш анъанавий тарзда февраль ойининг бошида амалга ошириларди, лекин бу йил бир неча ҳафатага кечикиш кузатилди. Пахта майдонларини ювиш учун сув бериш икки ойга кечикканлиги ҳақида ҳам хабар қилинган эди.

XS
SM
MD
LG