Ссылки доступа

Бишкекка Россия ва Беларусдан 37 та янги троллейбус келди


Бишкек ҳокимияти Россия ва Беларусда ишлаб чиқарилган 37 та янги троллейбуслар сотиб олди.

Пойтахт ҳокимияти хабар қилишича, 15 та паст тагли троллейбуслар Белоруссиянинг “Белкоммунмаш” корхонасидан, 22 та ўрта тагли троллейбуслар Россиянинг “Тролза Маркет” заводидан олиб келинди.

Жамоат транспорти Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки томонидан молиялаштирилаётган “Бишкек шаҳар жамоат транспортини ривожлантириш” лойиҳаси бўйича сотиб олинмоқда.

Ҳокимиятнинг ахборотига кўра, йўлларни таъмирлаш муносабати билан янги троллейбусларнинг 70 % ҳозирча туриб қолмоқда.

Шаҳар транспорти бошқармасининг маълумотларига қараганда, ҳар куни йўналишга 110 та троллейбус, 110-120 та автобус ва 2500 дан ортиқйўналиш бўйича қатновчи таксилар чиқмоқда.

Бишкекнинг янги сайланган мэри Азиз Суракматов шаҳар учун 800 та автобус ва 400 та троллейбус сотиб олишни ваъда қилди.

XS
SM
MD
LG