Ссылки доступа

Алишер Усмонов «Арсенал»даги улушини сотди


Россиялик бизнесмен Алишер Усмонов Лондоннинг «Арсенал» клубидаги ўзига тегишли бўлган 30 фоиз акциясини сотди.

Усмонов Лондон клубидаги улушини америкалик тадбиркор Стэн Кронкега сотиб юборди. Кронкенинг клубда 67% акцияси бор. Бундан ташқари, Кронке АҚШда баскетбол жамоаси Denver Nuggets ва шунингдек америкача футболдаги профессионал клуби Los Angeles Rams'га эгалик қилади.

Кронке клубга эгаликнинг бир киши қўлида мужассамланиши уни яхшироқ бошқаришга имкон беришини баён қилди.

Forbes бойлиги миқдорини $12,5 млрд деб баҳолаётган Усмонов Россиянинг энг бой тадбиркорлари рўйхатида 10-ўринни эгаллаб турибди. У 10 йил давомида «Арсенал»даги пакетини кўпайтириб борди. 2007 йилда у “Арсенал”нинг собиқ вице-президенти Дэвид Дэйндан клубнинг дастлабки 14,5 % ини сотиб олди. Тахминан ўша вақтда Кронке ҳам ўзининг Европадаги активларини кўпайтира бошлади ва у ҳам клуб акцияларининг бир қисмини сотиб олди. 2016 йилда Усмонов яна бир йирик акционер Фарҳод Моширийдан акциялар сотиб олди ва иккинчи ўриндаги йирик акционерга айланди.Лекин Кронке Нина Брейсвелл-Смитнинг улушини сотиб олди ва “Арсенал”нинг 65 % дан ортиғини ўз қўлида тўплади. Бу унга клубни бошқаришни ўз назорати остига олишга имкон берди. Шундан сўнг Усмонов ҳатто директорлар кенгашига ҳам кирмади.

Экспертлар “Арсенал”нинг қийматини $2,3 млрд га баҳолашаяпти, лекин Усмонов қанчасини олиши маълум эмас. Financial Times ва Mirrorбу 550 млн фунт ёки $711 млн бўлишини хабар қилмоқда. Харидини молиялаштириш учун Кронке қарз сўраб Deutsche Bank га мурожаат қилиб улгурди.

Худди Лондоннинг “Челси” футбол клуби эгаси Роман Абрамовчи каби Алишер Усмоновни ҳам унинг Кремль ва шахсан Владимир Путин билан яқинлиги туфайли, АҚШнинг сакнциялар рўйхатига киришга эҳтимолий номзод деб айтишган эди. Лекин 2018 йил апрелда тузилган рўйхатга у кирмади.

“Арсенал”ни сотиш санкциялар ва Усмоновнинг келгусида Буюк Британиядаги бизнесидан хавотир олиши билан боғлиқ ёки боғлиқ эмаслигига олигархнинг вакиллари изоҳ беришмаяпти.

XS
SM
MD
LG