Ссылки доступа

ТИВ: АҚШДА ушланган, қозоғистонлик аёлларга айб қўйилди


Фирибгарлик тўғрисидаги иш бўйича АҚШда қўлга олинган, Қозоғистон фуқароси бўлган уч нафар аёлларга пул ювиш айби қўйилди, деб хабар қилди, пайшанба куни, Қозоғистон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Ойбек Смадияров.

8 август куни биринчи суд тинглови бўлиб, “унинг доирасида иш бўйича ўтаётган шахсларга айблов етказилди”, кейинги суд тинглови октябрь ойига тайинланган, деб хабар берди журналистларга Смадияров. Қозоғистонлик аёлларга қўйилаётган модда 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш кўринишидаги жазони назарда тутади.

Қозоғистон фуқаролари бўлган аёллар – Диёра Аширова, Азиза Жалолова ва Елена Кудайбергенова — АҚШда фирибгарлик тўғрисидаги иш бўйича айбланаётгн 25 кишининг орасида. Аввалроқ ТИВ Кудайбергенова соғлиғининг ҳолатига кўра, бошқа жойга кетмаслик ҳақида тихат бериб, қўйиб юборилганини хабар қилган эди. Бир гуруҳ шахсларга фирибгарлик айби Нью-Йорк штатининг Жанубий округи томонидан қўйилган. Бу иш бўйича терговни ФТБ олиб бормоқда.

Ўтган ойда АҚШ Адлия вазирлиги орасида бир қатор собиқ совет республикалари фуқаролари, жумладан Россия фуқароси, шунингдек, АҚШ фуқароси ва Туркия фуқароси бўлган 25 киши автомобилларни сотиш бўйича йирик фирибгарликда айбаланаётганини хабар қилганди.

Айблов томонининг фаразига кўра, ушланганлар тармоқда автомобилларни сотиш тўғрисида ёлғон эълон берган, шундан сўнг, жиноят қурбонларидан бўнак пуллари олиб яширинишган, алданган одамлардан олинган пуллар қалбаки компаниялар орқали АҚШ ҳудудидан ташқарига ўтказилган. Жабрланганларга етказилган зарар тахминан тўрт ярим миллион долларга баҳоланмоқда.

XS
SM
MD
LG