Ссылки доступа

Хитой Эронга нисбатан Америка санцияларини қабул қилмайди


АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятининг Эронга қарши санкцияларига қарамай, Хитой Эрон билан иқтисодий алоқаларини сақлаб қолиш ниятида.

Чоршанба куни Хитой Ташқи ишлар вазирлиги томонидан эълон қилинган ва бу ҳақда Reuters хабар берган баёнотга кўра, Хитойнинг Эрон билан савдо муносабатлари очиқ тусга эга ва БМТ томонидан киритилган санкциялар доирасидан ташқарига чиқмайди, шунинг учун ҳам Пекин Вашингтон томонидан эълон қилинган янги чекловчи чораларга амал қилмоқчи эмас.

Яқинда Дональд Трамп бундан кейин ҳам Эрон билан савдо ва молия алоқаларини давом эттирадиган мамлакатлар тез орада Америка бозорига киришдан маҳрум бўлишини билдирди. АҚШ президенти Эронга қарши санкцияларни қайта тиклар экан, у Теҳронни ракета ишланмаларини ва Яқин Шарқда терроризмни қўллаб қувватлашни тўхтатишга мажбур қилиш орқали ”тинчликка интилаётгани” борасида тушунча берди.

Охирги вақтда Хитойнинг АҚШ билан савдо жанжали кузатилаяпти ва бу бир-бирининг товарларига қўйиладиган олиб-кириш божларини ўзаро кексин кўтаришда намоён бўлмоқда.

XS
SM
MD
LG