Ссылки доступа

Арманистон собиқ бош вазирининг акаси тинтувдан кейин қурол топилгач, қўлга олинди


Арманистон собиқ бош вазири Овик Абрамяннинг акаси қурол-яроқни ноқонуний сақлашда гумон қилиниб қўлга олинди, деб хабар берди ушбу мамлакат махсус хизматлари 8 август куни.

Генрик Абрамян ўтмишда бир неча бор парламент депутати сифатида сайланган, Арманистондаги қатор корхоналар эгаси бўлган бой-бадавлат ва обрўли оиладан чиққан.

Генрик Абрамяннинг ушланиши собиқ мухолифат бошлиғи, шу йил май ойида ҳукуматдаги коррупция ҳамда қариндош-уруғчиликка қарши кўтарилган оммавий намойишлардан сўнг бош вазир сифатида сайланган Никола Пашинян бошқаруви пайтида охирги ойларда кетма-кет ҳибсга олинишларнинг навбатдагисидир.

Арманистон миллий хавфсизлик хизматининг хабар беришича, қурол-яроғлар 2014-2016 йилларда бош вазир бўлган Овик Абрамянга тегишли эканлиги тасдиқланаётган собиқ механика-таъмирлаш заводида мусодара этилган. Хизматнинг маълум қилишича, тинтув-қидирув натижасида ўнлаб қуроллар, жумладан, учта қўл пулемёти, иккита снайпер винтовкаси ва уларнинг ўқ-дорилари топилган.

Ўтган ойда Арманистонда мамлакатни 1998-2008 йилларда бошқарган собиқ президент Роберт Кочаряннинг уйини тинтув қилиш бўйича қарор чиқарилганди. Кочарян 2008 йилда ўтказилган сайловдан кейин ҳокимиятни қонунга хилоф равишда тортиб олиш ва конституциявий тузумни ағдаришга уринганликда айбланганди.

XS
SM
MD
LG