Ссылки доступа

Туркманистон давлат хизматчилари Мустақиллик кунидаги чиқишларини репетиция қилишаяпти


Архивное фото
Архивное фото

Туркманистон ҳукумати Мустақиллик куни муносабати билан бўладиган тантаналарга оммавий тайёргарликни бошлашди. Пойтахтнинг Дағдан стадионидаги 45 даражали иссиқдаги репетициялар ҳақида Озодликнинг Ашхободдаги мухбири хабар қилмоқда.

Туркманистон Мустақиллик куни бу йил биринчи марта 27 сентябрда нишонланади. Шунгача, 26 йил давомида мамлакатнинг асосий расмий байрами 27 октябрда нишонланарди.

Жорий йилда байрам кўчирилгани муносабати билан тантаналарга тайёргарлик бир ой олдин бошланди. Лекин худди олдинги йилларда бўлгани каби, саф тортиб ўтиш деб номланётган тадбирга яна давлат муассасаларининг ходимлари жалб қилинди. Озодлик мухбири хабар қилишича, иштирокчиларнинг ёши 35 дан ошмайди.

Давлат муассасалари ходимларининг сўзларига қараганда, ҳар чоршанба куни ишдан кейин ва ҳар якшанба куни соат 15:00 да ходимлар репетициялар ўтказиладиган жой - “Дағдан” стадионига боришга мажбур. Саф тортиб ўтишлар 16:00да бошланади ва кечки 18:00-19:00 лар орасида тугайди.

Ўтган йили, Мустақиллик кунига репетициялар муносабати билан ва уларда давлат муассасалари ходимлари оммавий иштирок этишлари туфайли бир қатор банклар, тиббиёт муассасалари, ижтимоий таъминот ташкилотлари бўлинмаларининг фаолияти тўхтатиб қўйилган эди. Озодлик мухбирлари хабар беришига қараганда, муассасаларга мурожаат қилганларга ходимлар саф бўлиб ўтишларда эканлиги ва кечроқ келишларини тушунтиришган.

XS
SM
MD
LG