Ссылки доступа

Туркиядаги йирик “Отатурк” аэропорти 31 октябрдан бошлаб ёпилади


2018 йил 31 октябрдан бошлаб, Туркиянинг Истанбул шаҳридаги “Отатурк” аэропорти йўловчи рейслар қабул қилшни тўхтатади. Ўша куниёқ шаҳарда янги, учинчи аэропорт ишга тушади. Янги ҳаво бандаргоҳидан биринчи рейс Озарбайжонга амалга оширилиши кутилмоқда.

Янги аэропортнинг умумий майдони 76,5 млн квадрат метрдан иборат. Терминал майдони – 1,6 млн квадрат километр атрофида бўлади. Мамлакат ҳукумати ҳали унинг номини ошкор қилгани йўқ.

31 октябрдан бошлаб “Отатурк” аэропорти фақат хизмат, юк, хусусий ва ҳукумат рейсларини қабул қилади. Келгусида аэропорт ўз фаолиятини бутунлай тўхтатади.

Янги аэропорт қуриш ва “Отатурк” аэропортини ёпиш ҳақидаги қарор “Отатурк” аэропорти керагидан ортиқ юкланмага дуч келаётгани ва бундан буён уин кенгайтиришнинг иложи йўқлиги билан боғлиқ. 2017 йилда аэропорт 32 млн.дан ортиқ йўловчиларга хизмат кўрсатди.

«Сабиҳа Гўкчен» аэропорти одатдаги тартибда ўз ишини давом эттиради.

XS
SM
MD
LG