Ссылки доступа

TUT.BY бош муҳаррири БелТа обунасидан ноқонуний фойдаланилганини тан олди


Белоруссиянинг TUT.BY портали бош муҳаррири Марина Золотова журналистлар унинг ижозати билан БелТА давлат ахборот агентлиги материалларига пулли обуналардан ноқонуний фойдаланганини тан олди. Бу ҳақда Беларус Тергов қўмитасининг хабарида айтилмоқда.

Терговчилар БелТА иши бўйича бошқа ушланганларни қўйиб юбориш ҳақида ҳам қарор қабул қилишди. TUT.BY портали муҳаррирлар тергов қўмитаси биносидан чиқа бошлаганини хабар қилмоқда.

Бунда БелаПАН агентлиги 9 август, пайшанба куни кечқурун унинг бош муҳаррири Ирина Левшинани Минскдаги вақтинча ушлаб туриш ҳибсхонасига жўнатишганини хабар қилмоқда. 9 август куни унинг уйида тинтув бўлди.

7 август куни БелаПАН таҳририятлари ва TUT.BY нодавлат янгиликлар порталида тинтувлар бўлиб ўтди. Ўша куниёқ бир неча журналистлар ушланди, кейинроқ эса уч кунга ҳибсга олинди. Халқаро ва Беларус ҳуқуқ ҳимоячилари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ҳаракатларини сўз эркинлигини бузадиган ҳаракатлар деб номлади.

XS
SM
MD
LG