Ссылки доступа

Тожикистонда журналист кўчадаги шилқимликларга қарши судда курашаяпти


Афсона Акобиршоева
Афсона Акобиршоева

Душанбелик аёлнинг ёш йигитлар томонидан жинсий шилқимлик ва ҳақоратлар қилгани устидан шикояти биринчи марта қисқа муддатда судга жўнатилди. Радио Озоди журналисти Афсона Акобиршоева 7 август куни ИИВ номига шикоят билан мурожаат қилди ва шикоят ўша куниёқ Исмоил Сомоний туман судига юборилди.

Шикоят Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекснинг 460-моддаси (Ашаддий безорилик) бўйича кўриб чиқилмоқда. Афсонанинг сўзларига қараганда, 6 август куни реставрация қилинаётган “Кўҳи Ваҳдат” комплекси ёнидан ўтадиган йўлда, шу объектда банд бўлган бир неча қурувчилар уятли иборалардан тортинмай, унга даҳанаки шилқимлик қилишди.

Аввалига қиз барча айтилганларга парво қилмоқчи эмасди ва ўз хулқ-атвори билан кўпроқ “ташвишга тушган мавжудотлар”га ўхшаган қурувчиларга эътибор бермасликка ҳаракат қилди: улар оргазмга тақлид қилиб ҳансирашди, ҳуштак чалишди, унинг номига ҳақоратли сўзлар айтишди. «Бу ёввойи ҳолатни суратга олмоқчи бўлиб сумкамдан телефонни олганимда, улар қочиб кетишди, лекин қурувчилардан бири яқинроқ келди, шимининг йирмочини бўшатди ва ҳатто ўз жинсий органини кўрсатмоқчи ҳам бўлди», - дейди журналист.

Унинг сўзларига қараганда, бўлиб ўтаётган нарсалар унинг ғазабини келтирди ва уни ҳақоратлади, қиз милицияга шикоят беришга қарор қилди. Сомоний ИИВБга мурожаат этди, лекин уердагилар кераклича муносабат билдиришмади, шунинг учун Афсона эртаси куниёқ бевосита мамлакат ички ишлар вазирига мурожаат этишга қарор қилди. ИИВ раҳбарининг топшириғига биноан, шикоятни текшириш бошланди, милиция бу қурувчиларни топди ва сўроқ қилди. Ҳозир иш Сомоний судига юборилган. "Аввалига қурувчилар тан олишмади, ҳеч қандай ҳақоратли сўзлар айтишмаганлигини билдиришди, кейин барибир бўйнига олишди ва узр сўрай бошлашди. Мен уларнинг узри менга керак эмаслигини ва улар қонун бўйича жавобгарликка тортилишига эришишимни айтдим", - деди Афсона.

Афсона Акобиршоеванинг сўзларига қараганда, судда ўша эрталабки ҳолатнинг ҳеч бўлмаганда бир нафар гувоҳини талаб қилишаяпти. «Бу осон эмас, чунки ўша пайтда атрофда ҳеч ким йўқ эди, бунинг устига ҳаммаси бош кўча бўлмаган кўчада содир бўлди. У кўчада ҳатто кузатув камералари ҳам йўқ. Шунга қарамай, мен ўша йигитларни жавобгарликка тортиш учун охиригача курашаман», - дея фикрини билдирди қиз.

Сомоний ИИВБдаги манба 8 афгуст куни бу қиз боланинг кўчадаги харрасмент устидан биринчи марта шикоят қилиши эканлигини хабар қилди.

Шу йил июль ойида бир гуруҳ аёллар уларни “аҳолининг эркаклар қисми томонидан аёл жинсидаги шахсларга нисбатан безбетларча, ҳақорат қилувчи, шаън ва қадр-қимматни поймол этувчи ҳаракатлардан” ҳимоя қилишини сўраб, Душанбе мэри Рустам Эмомалига мурожаат қилган эди. Мурожаатга 50 дан ортиқ пойтахтда яшовчи аёллар имзо қўйганди. Мэр муносабат билдирди: укўчаларда эркакларнинг хатти-ҳаракатларини кузатадиган ва шилқимлик ва тегажоғлиқ муаммоларини ҳал қиладиган ишчи гуруҳи тузди. Унинг таркибида фуқаролик жамияти, ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмалари, аёллар ва ёшлар ишлари қўмиталарининг вакиллари бор.

XS
SM
MD
LG