Ссылки доступа

Қирғизистонда армиядаги ҳолат бўйича хавотирга тушилаяпти


“Қилим шами” жамоатчилик фонди раҳбари Азиза Абдирасулова мамлакат президенти Сооранбай Жээнбековга Қирғизистон Қуролли кучларидаги таҳқирлашларга оид фактларга эътибор қаратиш чақириғи билан мурожаат қилди.

Унинг сўзларига кўра, армияда ёш аскарларни таҳқирлаш ҳолатлари тўхтамаяпти.

Бундан олдин “Ала-Тоо” полигонидаги Кой-Тош ҳарбий қисмида хизмат қилган бир неча нафар аскарларнинг ота-оналари “Озодлик”ка мурожаат билан чиқишганди. Улар ўз шикоятларида ҳарбий раҳбарият 2018 йил баҳорги чақириқда келган аскарларни гўёки бошқа одамлар учун меҳнат қилиш, турли топшириқларни бажаришга мажбурлагани, бу йўлда фарзандлари устав чегарасидан чиқиб кетган ҳолда калтакланиш ва жазоланишларга дучор бўлишганини тасдиқлашаяпти.

Мураккаб вазият муносабати билан ҳарбий хизматчилар ота-оналари 8 июнь куни МХДҚ ва Ҳарбий прокуратурага ҳам мурожаат қилишганди. Бишкек гарнизони прокуратураси томонидан 18 июнь куни Жиноят кодексининг 305-моддаси (“Мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш”) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Бош прокуратура эса мазкур жиноий ишга изоҳ беришдан бош тортган.

XS
SM
MD
LG