Ссылки доступа

Самарқандда акаси ва янгасини болта билан чопиб ўлдирган шахс 22 йилга қамалди


Бахтиёр Шукуров.
Бахтиёр Шукуров.

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида уй устида талашиб акаси ва янгасини чопиб ўлдирган 46 ёшли Бахтиёр Шукуров 22 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди Шукуровни 12 август куни Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 97 моддаси, иккинчи банди - ўта хавфли рецидивист томонидан қасддан одам ўлдиришда айблаб, қаттиқ режимдаги колонияда амнистия қўлланилмаган тарзда муттасил сақлаш шарти билан 22 йилга озодликдан маҳрум этди.

2018 йилнинг 14 март куни Каттақўрғон туман маркази - Пайшанба шаҳарчаси, Кумуштола кўчасидаги хонадонда рафиқаси ва 8 ёшли ўғли билан яшаган Бахтиёр Шукуров уйдан чиқиб кетишни талаб қилиб келган 58 ёшли акаси Абдуқаҳҳор ва 55 ёшли янгаси Мақсудани болта билан чопиб ўлдиргани ҳақида Озодлик хабар берган эди.

2018 йилнинг 14 март куни Каттақўрғон туман маркази - Пайшанба шаҳарчаси, Кумуштола кўчасидаги хонадонда рафиқаси ва 8 ёшли ўғли билан яшаган Бахтиёр Шукуров уйдан чиқиб кетишни талаб қилиб келган 58 ёшли акаси Абдуқаҳҳор ва 55 ёшли янгаси Мақсудани болта билан чопиб ўлдирган.

Марҳум эр-хотиннинг исми сир қолиш шарти билан14 август куни Озодликка гапирган қариндоши “қотил амаки”сига белгиланган жазодан хурсанд эканини айтди. Маълум бўлишича, Бахтиёр Шукуров 2003-2014 йиллар оралиғида қароқчилик ва қотиллик айбловлари бўйича бир неча марта қамалиб чиққан. Охирги марта у 2014 йилда президент амнистияси асосида озод этилган.

XS
SM
MD
LG