Ссылки доступа

“Қозоғистон” полигонида “буюм” портлаши оқибатида 10 нафар ҳарбий яраланди


“Қозоғистон” полигонида “номаълум буюмнинг портлаши” оқибатида 10 нафар ҳарбий хизматчи яраланди, дея хабар беради Қозоғистон мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Ҳодиса 14 август сешанба куни нишон майдонини тайёрлаётган бир вақтда юз берди, дейилади хабарда.

Тўққиз нафар ҳарбий хизматчига шифокорлар томонидан дала шароитларида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди.

«Айни дамда ҳарбий хизматчиларнинг саломатлиги барқарор, уларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда», — дейилади мудофаа вазирлиги хабарида.

Хабарларга кўра, ҳодиса юзасидан тергов ишлари бошлаб юборилди. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари айтилмаяпти.

XS
SM
MD
LG