Ссылки доступа

Диссидентлар оиласининг хорижга чиқариш борасидаги қарорини HRW олқишлади


Халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилувчи Human Rights Watch ташкилоти (HRW) яқинда қувғиндаги диссидентларнинг икки нафар боласини мамлакатни тарк этиб хорижда истиқомат қилаётган оилалари билан қўшилишга рухсат берган Тожикистон ҳукуматининг яқинда қабул қилган қарорини олқишлади.

«Оддий тожик фуқароларининг мамлакатни тарк этишларига рухсат берувчи ҳукуматнинг саъй-ҳаракатлари кечиккан бўлишига қарамай, бу қарорлар тўғри бўлди», – дея баёнот берди 14 август куни қароргоҳи АҚШда бўлган ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилот.

Август ойи бошларида Тожикистон расмийлари 10 ёшли Фотима Давлатова, унинг бувиси ва бувасини самолётдан тушириб қолдиришди. Шу тариқа уларни мамлакатдан чиқиб кетишларига изн беришмади. Уларга Фотиманинг онаси, фаол Шабнам Худойдодова истиқомат қилаётган Европага боришларига тўсқинлик қилинди. Бироқ 11 август куни халқаро танқидлар туфайли Тожикистон хавфсизлик хизмати оила вакилларига қайтадан авиачипталар тақдим қилди, дея хабар беради HRW.

Тожикистон ҳукумати шунингдек, тўрт ёшли Иброҳим Ҳамзанинг зарур тиббий ёрдам олиши учун хорижга чиқишига тўсқинлик қилишди. Кўп ўтмай болакай ва унинг онаси хорижга чиқиш учун 1 август куни ҳужжат олишди. Ҳамзанинг отаси Рухулло Тиллозода, – мамлакатда тақиқланган Тожикистон Ислом Уйғониш партиясининг етакчи аъзоси ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG