Ссылки доступа

Reuters: Россия сайтларни блоклайдиган янги технологияни синовдан ўтказмоқда


Россия Telegram мессенжери ва тақиққа учраган бошқа ресурсларни самарали блоклайдиган янги технологияни синовдан ўтказмоқда. Бу ҳақда Reuters хабар берди, агентликка мазкур ҳужжатнинг нусхаси келиб тушган.

Синов таркибига ФХХ, Роскомнадзор ва Алоқа вазирлигининг вакиллари кирган комиссия томонидан ўтказилмоқда. Reuters маълумотига кўра, таҳлил ва трафик фильтрацияси бўйича янги тизимнинг лаборатория синовлари 6 августдан Москва вилоятидаги Реутов шаҳрида ўтказилмоқда.

Бундан аввал Алоқа вазирининг ўринбосари Алексей Волин Telegramни худди интернетнинг бошқа ресурслари сингари тўлалигича блоклаш мумкин эмаслигини тан олган эди , ва “бу билан яшаш ҳақиқат” эканлигини таъкидлади.

2018 йил апрель ойида Москвадаги Таганка суди фойдаланувчиларнинг хабарларини дешифровка қилиш учун калитларни бермагани боис, Роскомнадзорнинг Россияда Telegramни блоклаш борасидаги даъвосини қаноатлантирган эди.

Шундан бошлаб мессенджер расман блокланган. Бу ўз навбатида банклар, онлайн-магазин, ижтимоий тармоқлар ва сервислар фаолиятини ишдан чиқарди. Telegram эса узилишлар билан бўлсада фаолият юритмоқда.

XS
SM
MD
LG