Ссылки доступа

Қозоғистонлик атлет Ольга Рипакова Осиё ўйинлари олтин медалини қўлга киритди


Қозоғистонлик спортчи Ольга Рипакова Жакартада давом этаётган Осиё ўйинларида енгил атлетиканинг узунликка сакраш йўналишида 15 метр натижани қайд этиб, олтин медалга сазовор бўлди. Кумуш медаль таиландлик, бронза медаль вьетнамлик атлетга насиб этди.

Рипакова 2010 йилда бўлиб ўтган қитъа ўйинларида ҳам ғолиб бўлганди. У 2008 йил Пекинда ташкил этилган олимпия мусобақаларида кумуш, 2012 йилги Лондон ва 2016 йилги Рио Олимпиадаларида бронза медалларини қўлга киритган.

Айни пайтда Қозоғистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 10-ўринда бораяпти. Ушбу терма жамоа ҳисобида 11 та олтин, 11 та кумуш ва 38 та бронза медали мавжуд.

Мусобақалар 2 сентябрь куни якунланади.

XS
SM
MD
LG