Ссылки доступа

ОАВ: Пол Манафорт тергов билан келишувга рози бўлди


Пол Манафорт

Дональд Трамп сайловолди кампаниясининг собиқ раҳбари Пол Манафорт махсус прокурор Роберт Мюллер олиб бораётган тергов билан келишувга дастлабки розилигини берди. Бу ҳақда ABC News телеканали манбаларига таяниб, хабар қилди.

Бироқ Манафорт айблов томони билан ҳамкорлик қилишга рози бўлгани ёки навбатдаги суд жараёнида қатнашмаслик учун айбини тан олишга рози бўлгани ҳозирча аниқ эмас. Манафортнинг одил судлов билан келишуви ҳақидаги расмий баёнот 14 сентябрь, жума куни судда амалга оширилиши кутилмоқда.

Манафортнинг адвокати Кевин Даунинг ва махсус прокурор Мюллернинг матбуот котиби Питер Карр телеканалнинг хабарини шарҳлашдан бош тортди.

Трампнинг сайловолди компанияси собиқ раҳбарини маблағларни ҳалоллаш, АҚШ ҳукуматини алдаш, чет эллик агентларни рўйхатга олишга доир қонунларни бузиш ва гувоҳларни сотиб олишда айблашмоқда.

Манафорт устидан суд – Москва ва АҚШ президенти Дональд Трамп ўртасида бўлганлиги тахмин қилинаётган тил бириктиришни тергов қилиш билан боғлиқ биринчи ишдир. Уни махсус прокурор Роберт Мюллер юритаяпти. 2017 йил октябрда Пол Манафорт ва унинг ишбилармон ҳамкори Рик Гейтс терговдаги биринчи иштирокчилар бўлди. Август ойида Александрияда (Виржиния штати) бўлиб ўтган суд жараёнида Манафортни бир неча жиноятлар, жумладан банк ва молия соҳасига оид фирибгарликлардаайбдор деб тан олишди

Москва бошқа мамлакатларнинг сайловларига аралашишда ўзига қўйилган айбловларни инкор қилиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG