Ссылки доступа

Уланбек Эгизбаев номидаги суриштирув журналистикаси жамғармаси ўз ишини бошлади


Бишкек шаҳрида Улан Эгизбаев номидаги суриштирув журналистикаси жамғармаси тақдимот маросими бўлиб ўтди. Унда журналистлар, сиёсатчилар, фуқаролик жамияти ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Жамғарма раиси Айбек Турдалиевнинг сўзларига қараганда, жамғарманинг мақсади Қирғизистонда журналистиканинг мазкур жанрини ривожлантириш, ОАВ ходимларининг жамиятда коррупцион ва қонунбузилиш ҳолатларини аниқлашга қаратилган ташаббсуларини қўллаб-қувватлашга кўмаклашишдир.

Жамғарма мамлакатдаги энг долзарб ва ўткир муаммолар бўйича энг яхши суриштирув лойиҳаси йўналишида танловлар эълон қилади, унинг ўтказилишини молиявий қўллаб-қувватлайди. Бундан ташқари, жамғарма акс-садо берган журналистик суриштирувлар бўйича жамоатчилик муҳокамалари ҳамда мунозараларини ташкил этмоқчи.

Айни чоғда “Азаттиқ” радиосининг бу дунёдан бевақт кўз юмган машҳур журналист суриштирувчиси Уланбек Эгизбаев хотирасига мукофот таъсис этилади. У ҳар йили қалам аҳли вакилларига журналистик суриштирув йўналишида эришган ютуқлари учун бериб борилади. Мукофотлаш маросими марҳум журналист туғилган 12 февраль куни топширилади.

Жамғарма фаолияти шаффофлигини таъминлаш мақсадида 11 кишидан иборат кузатув кенгашига асос солинди. Унинг таркибилан давлат ва жамоат арбоблари, таниқли журналистлар жой олган.

XS
SM
MD
LG