Ссылки доступа

Ўзбек-тожик чегарасида виза бекор қилинганидан 6 ой ўтиб...(тўплам)


Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Себзорда уйлар шошилинч бузилмоқда. Тошкентнинг Себзор даҳасидаги эски маҳаллаларда 29 сентябрь оқшомида, кутилмаганда, аҳоли уйлари бузила бошлади. Тошкент шаҳар ҳокимияти хонадон эгалари бузилишлардан бир неча ой аввал огоҳлантирилгани, уларга Юнусобод туманидаги иккита янги кўп-қаватли уйдан квартира берилишини айтмоқда. (ўзбек тилида видео)

- Ўзбек-тожик чегарасида виза бекор қилинганидан 6 ой ўтиб...Озодлик мухбири Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги Қўштегирмон чегара ўтказиш пунктидан ўтаётган ватандошлардан чегарадаги ўзгаришлар ҳақида сўради. (ўзбек тилида видео)

- Божхоначилар чегарада товарларни тортиб олмоқда. Қўмита фуқароларни айблади. 28 сентябрь куни Озодликка юборилган видеода чегаранинг Ўзбекистон томонига ўтган аëллар қўлидаги юкларнинг чегара ва божхона хизмати формасидагилар¸ шунингдек, формасиз шахс томонидан куч билан тортиб олинаëтгани кўрилади. (ўзбек тилида видео)

- "Президент Мирзиёев қилган яхшиликни тарих унутмайди". Президент Мирзиёевнинг Тожикистонга расмий сафари жараёнида Озодлик мухбири Мардон Муҳаммад оддий душанбеликларга микрофон тутқазди. Уларнинг ишонишича, икки мамлакат муносабатларини яхшилашда Шавкат Мирзиёевнинг хизмати беқиёсдир. (ўзбек тилида видео)

- Қўзи ожиз йигит консерваторияда ўқиш ҳуқуқини ҳимоя қилди. (ТРдан видео)

- "Россияда жаллод ва қурбонни аниқлаш қийин". Владимир Сорокиннинг интервьюси. Настоящее Время телеканали Сорокин билан Черногорияда учрашди ва нима учун унинг асарларида "график", визуал ёрқин зўравонлик кўплиги ва табиатни у нималарда кўриши ҳақида сўради. (видео Настоящее время)​

- Туркманистон халқ маслаҳати президентларга шарафлар айтмоқда. (видео Настоящее время)

- "Эси паст" лонгбордист Душанбеда стереотипларни бузмоқда. "Эси паст", "чол ақлдан озди" – душанбеликларнинг жамиятдаги стереотипларни бузаётган 58 ёшли лонгбордист Фуатга муносабатлари. (видео Настоящее время)

- Сооронбай Жээнбеков ва Владимир Путиннинг МДҲ саммитидаги учрашуви. (Директ видеоси)

- Сузоқлик ёшлар янги касбларни эгаллашмоқда. (ҚРдан видео)

- Улкан доира ясаган уста устахона ҳақида орзу қилмоқда. Халқ чолғу асбоблари устаси Cайиднодир Хайдаров 30 ёшда, 12 йлдан бери у най, дутор, дойра, лабчанг ясаб келмоқда. Унинг устахонаси Кулобдаги уйида жойлашган, харидорлар орасида эса – нафақат маҳаллий аҳоли, балки хорижликлар ҳам бор. (ТРдан видео)

- Дин фаолияти ҳақидаги қонун. Сенат дин фаолияти ва диний ташкилотлар ҳақидаги қонун лойиҳасини мажлисга тавсиялар билан тақдим қилди. Депутатлар буни Конституциянинг айрим моддалари билан асослашмоқда. (ҚРдан видео)

- 200 нафар ўқувчилару учун битта автобус. Республика аҳамиятига молиқ шағар мақомини олган ва ўз ҳудудлари таркибига қишлоқларни олган Чимкентнинг чеккасида яшаётган ўқувчилар дарсларга машаққат билан келишмоқда. (ҚРдан видео)

- Трамп ва Путиннинг матбуот анжумани: ўхшашликлар ва фарқлар. (Директ видеоси)

- Бизнинг Номимиздан Эмас: кимлар ва нима учун Сурияга урушга кетмоқда. Қирғизистонда 600 нафардан ортиқ киши Сурияга урушга кетган. Бу муаамога дуч келган аравонлик ёшлар бишкеклик тенгдошлари билан ўз тажрибалари билан алмашдилар . Лойиҳа иштирокчилари экстремизм таҳдидларини муҳокама қилдилар. (видео Настоящее время)​

- США Украинага ҳарбий кемаларни топширди. (Директ видеоси)

- 62та кўп қаватли уйлар иситиш мавсумига тайёр эмас. (ҚРдан видео)

- Алан Абель 70 йил мобайнида мисли кўрмас ёлғонларни тўқиб АҚШни чалғитган. 2018 йил 14 сентябрь куни Алан Абель вафот этди. У 94 ёшда эди, лекин унин вафотига дастлаб ишонишмади: Абель ўнлаб йиллар давомида АҚШни ажойиб ёлғонлар билан ўйнатган. (видео Настоящее время)

- Қояга ўйиб солинган тасвирлар галереяси бўйлаб экспедиция. Тошлардаги қадимий расмлар – петроглифларнинг йирик йиғиндиси яқинда Олмаота яқинидаги Иссиқ туманида топилди(фотогалерея).

- Оқсойда ўтган ёшлик. Оқсой яйлови. Бу ўлканинг гўзлалликларини, чўпонлар ҳаёти ва болаларини намойиш этамиз. (фотогалерея)

- Янги уй-жой: "Шифтлар ёрилиб, кўчиб кетмоқда». Петропавловск шаҳрида Береке микротуман аҳолиси янги уйларга кўчиб бориб, унинг сифатидан норози. Кўпчилик хонадонларни ипотекага сотиб олган ва банкларга узоқ йиллар давомида уйлар учун катта маблағ тўлашлари керак. (ҚРдан видео)

- Ғарбий Европада ислом кийимга «йўқ» дейишмоқда. Минтақанинг аксарият аҳолиси мамлакатларида мусулмон аёллар кийимларига камида қисман тақиқ амал қилиниши зарур, деб ҳисобламоқда. (Инфографика)

- Россия самолетларининг Сурияда уриб туширилиши. (Инфографика)

- ОАВ: Британия махсус хизмати Солсберидаги суиқасднинг учинчи иштирокчиси шахсини аниқлашди. (Директ видеоси)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG