Ссылки доступа

Сурияда қуролли мухолифат Идлибдан чиқиб кетганлигини инкор қилди


Сурия исёнкорлари ўзларининг Идлиб яқинидаги демилитизация ҳудудидан чиқиб кетганликлари тўғрисидаги хабарларни рад қилди. Бу ҳақда DPA агентлиги исёнкорларнинг вакилларига таяниб 30 сентябрь якшанба куни маълум қилди.

"Биз қатъиян, "Файлак ал-Шам" Ҳалаб (Алеппо) жануби ва ғарбидаги мавқеларни тарк этгани тўғрисидаги хабарларни инкор қиламиз", – дея баёнот берди туркпараст “Файлак ал-Шам” гуруҳи таркибига кирувчи “Миллий озодлик фронти” командирларидан бири.

Исёнкорлар лагеридаги бошқа манбалар ҳам ўзларининг чекинишлари борасидаги хабарларни рад қилди. Идлиб яқинидан танк ва йирик калибрли қуролларнинг олиб чиқилаётгани борасида эрталаб Сурия инсон ҳуқуқлари бузилиши мониторинг маркази (қароргоҳи Ковентрида, Буюк Британия) хабар берди.

Исёнкорлар қўшинларнинг олиб чиқилиши Туркия ва Россия президентлари Ражаб Эрдўғон ва Владимир Путиннинг яқинда Сочида эришган келишуви асосида амалга оширилиши керак эди. Демилитизация ҳудудларидан 15-20 километр кенгликда барча оғир қуролларни ва Асад рақибларининг қуролли қўшинлари олиб чиқилиши борасида келишувга эришилган эди.

XS
SM
MD
LG