Ссылки доступа

Тожикистон армиясида кўнгилли-чақирувчилар сони ортмоқда (видео)


Душанбе шаҳрида яшовчи 200дан ортиқ аҳоли вакили кўнгилли равишда Тожикистон пойтахтидаги ҳарбий комиссариатларга келиб армия сафларида хизмат қилиш истагини билдиришди, дея хабар берди ТР Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Ориф Нозимиён.

Тожикистонда амал қиладиган «Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунга кўра, 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган эркаклар ҳарбий хизматга чақирилади. Кузги чақирув кампанияси 1 октябр куни бошланди ва ноябр охирларига қадар давом этади.

Кўнгилли равишда армияда хизмат қилишни истовчилар минтақаларда ҳам кўплаб топилади, дейди Тожикистон мудофаа идорасининг матбуот котиби. Унинг сўзларига қараганда, кўнгиллилар сонининг ошишига армиядаги хизмат шароитларнинг яхшиланиши ҳамда чақирувдагилар ва аскарларга берилаётган имтиёзлар сабаб бўлмоқда.

«Кўнгилли равишда армияда хизмат қилишни истовчилар қаерда хизмат қилишларини ўзлари танлашлари мумкин. Мамлакат олий ўқув юртларида сиртдан таълим олаётган муддатли ҳарбий хизмат аскарларига сессия имтиҳонлари пайтида таътил берилади. Уйланган кўнгилли-аскарлар яшаш жойига яқин ҳарбий қисмда хизмат қилишлари мумкин»,- дейди Ориф Нозимиён.

Тожикистон Мудофаа вазирлигининг ишонтиришича, чақирув ёшидаги ёшларни ёппасига мажбурлаш амалиётига барҳам берилди.

Минобороны Таджикистана: растет число призывников-добровольцев
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:23 0:00

XS
SM
MD
LG