Ссылки доступа

"Аблязов томонидан алданган" қозоғистонлик фаолга шартли жазо берилди


Олмаота суди фаол Асет Нуржаубайни шартли равишда 4 йил озодликдан маҳрум қилди. Нуржаубайга фирибгарлик ва хорижда истиқомат қилувчи собиқ банкир ва Қозоғистон ҳукуматининг мухолифи Мухтар Аблязовга мойиллик билдириш, мамлакатда фаолияти тақиқланган «Қозоғистон Демократик танлови» ҳаракати фаолиятида иштирок этиш айби қўйилди.

2 октябр куни чиқарилган ҳукмга кўра, Нуржаубай суд залидан озод қилинади. Суд шунингдек, Нуржаубай жабрдийда - собиқ ёстиқдошининг фуқоролик даъвосига кўра, унга3,6 миллион тенге (10 минг доллар) бериши юзасидан ҳукм чиқарди.

Асет Нуржаубайнинг онаси фирибгарлик бўйича берилган 4 йиллик жазо юзасидан шикоят қилиши мумкинлигини айтди.

Суд эшитувларида сўнги сўз берилган 30-ёшли Асет Нуржаубай қилган ишидан тўла пушаймон эканлигини айтиб, ҳамма айбни Аблязовга юклади. Судланувчининг сўзларига қараганда, Аблязов уни алдаган ва унгаадвокат ёлламаган. У шунингдек, баёнот бериб, Қозоғистонда ҳеч ким сиёсий айбловлар бўйича таъқиб қилинмаётганини айтди ва фуқороларга мурожаат қилиб Аблязовга ишонмасликка чақирди. Нуржаубайнинг сўзларига қараганда, Аблязов худбинларча шахсий манфаатларини кўзлайди.

Суд эшитувларида иштирок этган прокурор Жанибек Мамитов енгиллаштирувчи ҳолатлар йўқлигини айтиб судланувчи Нуржаубайга олти йил қамоқ жазоси берилишни сўраган эди.

Нуржаубай ҚДТ экстремистик ҳаракатида иштирок этгани учун суд томонидан жиноий жавобгарликка тортилган биринчи қозоғистонлик эмас.

XS
SM
MD
LG