Ссылки доступа

Тожикистонда электр энергия нархининг навбатдаги кўтарилиши кун тартибида


Тожикистонда электр қуввати нархи яна ошди ва бир киловатти деярли 20 дирам ($0,02)га яқинлашди. Ҳукуматнинг тегишли қарори жорий йилнинг 25 сентябри куни имзоланди.

2 октябрь куни нусхаси Радио Озоди иҳтиёрига келиб тушган ҳужжатга кўра, 1 ноябрдан бошлаб электр энергиянинг янги тарифлари амал қила бошлайди - 1 кВт 19,37 дирамдан сотилади. Бугунги кунда аҳоли “свет” нинг 1 киловатти учун 16.85 дирамдан тўлайди.

Сўнгги йилда электр қуввати тарифи иккинчи марта ошмоқда. Жаҳон банкининг тавсиясига кўра, Тожикистонда электр энергия нархи йилига икки марта 20 фоизга кўтарилади. Тожикистон ҳукумати ва Жаҳон банки ўртасидаги мамлакат энергетика тармоғининг самарадорлигини ошириш мақсадида электр қуввати нархини босқичма-босқич кўтариб бориш тўғрисидаги тегишли меморандум 2006 йили имзоланган эди.

Мамлакат энергетика ва сув ресурслари вазирлиги тақдим этган ва ҳукумат маъқуллаган дастурга кўра, кейинги уч йил ичида аҳоли учун электр қуввати тарифлари йилига таҳминан 2 дирамга ошади ва 2020 йилга бориб бир киловатти нархи 20 дирамдан зиёдни ташкил этади.

«Барки точик» энергохолдинги раиси Мирзо Исмоилзода аввалроқ тарифлар “катта харажатлар талаб қилаётган энергетик объектларни ишчан ҳолатда ушлаб туриш мақсадида” оширилаётгани ҳақида баёнот берган эди.

XS
SM
MD
LG