Ссылки доступа

Миллиардларни ўғирлаганликда айбланаëтган Гулнора Каримова қамоқхонадан уйига чиқарилди


Тошкент вилояти судининг 2015 йил 21 августдаги ҳукми билан 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган Ўзбекистон марҳум президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова ўз уйига чиқарилган.

Каримованинг 28 сентябрь куни Тошкентдан Лондонга учиб келган қизи Имон Каримовага тегишли экани айтиладиган Instagram саҳифасида 1 октябрь куни эълон қилинган постда шундай хабар тарқатилди. Аввалроқ, «Фергана» агентлиги 28 сентябрь куни Имон Каримова Тошкентдан Лондонга учиб кетгани ҳақида хабар қилди .

​Бироқ Ўзбекистон Бош прокуратурасида Каримованинг озод этилгани ҳақидаги хабарни рад этишди. "Каримова қонунга мувофиқ таозда жазо муддатини ўтамоқда", - деб хабар берди республика Бош прокуратураси, лекин Каримова қонунда назарда тутилган айнан қандай жазо турини ўтаётгани ҳақидаги ахборотга аниқлик киритилмаган.

Европа телеком ширкатлари АҚШ Адлия вазирлигига Гулнора Каримованинг ўзларидан 1 миллиард долларга яқин пора олганига иқрор бўлган; Ўзбекистон Бош прокуратураси эса¸ Каримовани триллионлаб сўм миқдоридаги даромадни солиқдан яширганлик¸ ўзгаларнинг триллионлаб сўм қийматидаги мол-мулкини ўзлаштириш¸ 2 миллиард доллардан ошиқроқ хорижий валютани яшириш каби оғир жиноятларда айблаган.

28 сентябрь куни Тошкент-Лондон рейсига чиқишдан олдин компютери обдон текширилгани ҳақида Instagram орқали хабар тарқатган Имон Каримова 1 октябрь куни олдинги ëзувларига қўшимча қилди. “Мени чалғитиш ва компютер ва бошқа техникадаги йўқ қилиш учун аэропортда махсус сохта жанжал уюштиришди....Бу энди мустақил текширув предмети”¸ деб ëзган Имон Каримова “Онам энди уйда¸ шунинг учун нимадир муҳим нарса қидирдилар. Қандай ахмоқлик”¸ деб ëзди 1 октябрь кунги Instagram постида.

Пост Иман Каримовой в Instagram'е.
Пост Иман Каримовой в Instagram'е.

2017 йил 28 июль куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси Бош прокуратура расмий сайтида "Г.Каримовага нисбатан жиноят ишлари юзасидан хабар" эълон қилган эди. Бу хабарнинг нусхасида¸ Гулнора Каримовага Тошкент вилояти судининг 2015 йил 21 августдаги ҳукми билан 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлангани айтилган эди.

Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларида ишловчи айрим мулозимлар Каримованинг бир муддат Зангиоата туманидаги аëллар учун махсус қурилган қамоқхонада сақлангани¸ жорий йил август ойида эса¸ унинг Тошкентдаги Япония элчихонаси олдидаги уйига чиқарилганини билдирган эди.

Тошкентдаги ҳуқуқ тизими мулозимининг айтишича¸ Каримованинг қамоқхонадан уйига чиқарилиши унинг адвокати билан музокаралар натижасидир. “Каримовага уйида жим ўтириш шарти қўйилди. Унинг уйида интернет йўқ ва унинг аҳволи ва музокараларга оид маълумот шу тарзда назорат қилинмоқда”¸ деди шахси очиқланмаслигини сўраган Тошкент мулозими.

XS
SM
MD
LG