Ссылки доступа

Қозоғистон Ўзбекистон билан янги савдо ҳудуди ва ўтиш назорат пункти очиш ниятида


Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳукуматга Ўзбекистон билан биргаликда янги савдо зонаси ва “Туркистон” ўтиш пунктини ташкил этиш масаласини ўрганиш топшириғини берди.

Бу ҳақда Қозоғистоннинг Туркистон вилоятини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш якунида маълум бўлди, деб хабар беради маҳаллий ОАВ.

«Марказий Осиё» халқаро савдо зонасини ташкил этиш имкониятларини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ. Бу ҳам Туркистон вилояти, ҳам бутун республика иқтисодиётини ривожлантиришга куч бахш этади. Бизда 2020 йилга бориб Ўзбекистон билан ўзаро маҳсулот айирбошлаш ҳажмини йилига 5 миллитард АҚШ долларига етказиш имконияти бор. Шунинг учун ҳукуматга Туркистон ҳокимияти билан биргаликда ўзбек томони билан халқаро савдо зонаси ҳамда янги “Туркистон” халқаро назорат ўтиш пунктини ташкил этиш масаласини ўрганиб чиқишни топшираман», – дейди Нурсултон Назарбоев.

2018 йил Қозоғистонда Ўзбекистон йили деб эълон қилинган. Расмий маълумотларга кўра, 2017 йил якунлари бўйича мамлакатлар ўртасидаги товар айланмаси 8.6 фоизга кўтарилиб, 2 миллиард АҚШ долларидан ошган. Жорий йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистоннинг Қозоғистон билан маҳсулот айирбошлаш ҳажми 52 фоизга ошгани ҳолда, ўзбек эскорти 48 фоизга кўпайган.
Мамлакатлар шунингдек, 2018 йилга бориб товар айланмасини 3 миллиард долларга, 2020 йилгача 5 миллиард долларга етказиш мақсадида тегишли чораларни қабул қилиш ниятидалар.

XS
SM
MD
LG