Ссылки доступа

Ўшда ногиронлар учун кўп қаватли уйлар лифтларсиз қурилди


Ўшда имконияти чекланган инсонлар учун қурилган кўп қаватли уйларнинг лифти йўқ. Бу ҳақида мазкур объектларга ташриф буюрган “Озодлик”нинг маҳаллий мухбири хабар берди.

Имконияти чекланган инсонлар учун беш ва олти қаватли уйлар “Анар” микротуманида барпо этилди. Хонадонлар I ва II гуруҳ ногиронлари, шу жумладан, юриш имкониятига эга бўлмаганлар учун ҳам мўлжалланган. “Озодлик” мухбирининг айтишича, уйлар имконияти чекланган инсонлар учун мослаштирилмаган.

Ўш мэрияси ушбу ахборотга аниқлик киритишга ваъда берди. Мухбир, шунингдек, айрим квартиралар ижарага берилганининг ҳам гувоҳига айланган.

1 октябрь куни МХДҚ олти қаватли уйларнинг бир қисми ноқонуний тарзда берилганини маълум қилганди. Суриштирув тахминларига кўра, 8 нафар фуқарода тураржойи йўқлиги ҳақидаги маълумотномаси қалбаки, 32 нафар фуқаро эса квартира олгунига қадар Ўш, Жалолобод вилоятлари ва Бишкек шаҳрида пропискада турган.

Шунингдек, қайд этилишича, III гуруҳ ногиронлиги бўлган 9 киши квартираларни ноқонуний тарзда олган. Ваҳоланки, Уй-жой кодексига мувофиқ, фақат I ва II гуруҳ ногиронларигина биринчи навбатда тураржой билан таъминланиши мумкин.

Мазкур ҳолат бўйича Ўш шаҳри прокуратураси томонидан “Мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш” ва “Мансаб ваколатларини кўпайтириш” ва “Хизмат сохтакорлиги” моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган.

XS
SM
MD
LG