Ссылки доступа

Минск собиқ бош вазир Усеновни топшириш ҳақидаги Бишкек сўровига жавоб бермади


Беларус расмий доиралари Қирғизистон Бош прокуратурасининг мамлакат собиқ бош вазири Дониёр Усеновни топшириш тўғрисидаги сўровномасига ҳали жавоб бермаган, деб хабар беради прокуратура матбуот хизмати.

27 июль куни Беларус ОАВ ташқи кўринишидан Қирғизистон собиқ бош вазири, 2010 йили президент Қурмонбек Бакиев ва у бошчилигидаги ҳукуматнинг қулашига олиб келган воқеалардан кейин мамлакатдан қочиб кетган Дониёр Усеновга ўхшаган кишининг суратини чоп этди. Мухбирлардан бири ўзини тадбиркор Даниил Урицкий деб таништирган киши билан суҳбатлашига ҳам улгурди.

28 июль куни Қирғизистон ташқи ишлар вазирлигига Беларуснинг Бишкекдаги муваққат ишончли вакили Сергей Ивановни чақиришди. Қирғиз томони унга нота топширди, унда айтилишича, “Қирғизистонда умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган Дониёр Усеновнинг Беларус ҳудудида туриши ва фаолиятини амалга ошириши юзасидан норозилик билдиради, бу мутлақо қабул қилиб бўлмас ҳол ҳисобланади”.

Дониёр Усенов Қирғизистонда 2010 йилги ҳодисалардан кейин оғир жиноятларда айбланди. Шундан бери жорий йилнинг ёзигача унинг фотосуратлари ҳеч қаерда чоп этилмаганди.

XS
SM
MD
LG