Ссылки доступа

Ўзбек божхоначилар чегарада товарларни тортиб олмоқда. Қўмита фуқароларни айблади (тўплам)


Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Дунëда энг катта доира ясашни орзу қилган уста. (ўзбек тилида видео)

- Тошкент бозорларининг кузги кўриниши. (фотогалерея)

- Бизнинг номимиздан эмас: "Ўғлим Сурияга кетганини YouTubeдан билдим" (5-қисм). “Экстремизмга қарши курашаëтганда намозхоналарни ëпишни бошлашади¸ ҳижоб масаласи ўртага чиқади... Бу нотўғри. Одамнинг эътиқоди устида ишлаш керак”. Марказий Осиëдаги “Бизнинг номимиздан эмас” лойиҳасида ëшлар экстремизм муаммоларини муҳокама қилишади. (ўзбек тилида видео)

- Туркманистонда президентни улуғлаш бўйича яна бир "мусобақа" бўлиб ўтди. (ўзбек тилида видео)

- Себзорда уйлар шошилинч бузилмоқда. Тошкентнинг Себзор даҳасидаги эски маҳаллаларда 29 сентябрь оқшомида, кутилмаганда, аҳоли уйлари бузила бошлади. Тошкент шаҳар ҳокимияти хонадон эгалари бузилишлардан бир неча ой аввал огоҳлантирилгани, уларга Юнусобод туманидаги иккита янги кўп-қаватли уйдан квартира берилишини айтмоқда. (ўзбек тилида видео)

- Ўзбек-тожик чегарасида виза бекор қилинганидан 6 ой ўтиб...Озодлик мухбири Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги Қўштегирмон чегара ўтказиш пунктидан ўтаётган ватандошлардан чегарадаги ўзгаришлар ҳақида сўради. (ўзбек тилида видео)

- Божхоначилар чегарада товарларни тортиб олмоқда. Қўмита фуқароларни айблади. 28 сентябрь куни Озодликка юборилган видеода чегаранинг Ўзбекистон томонига ўтган аëллар қўлидаги юкларнинг чегара ва божхона хизмати формасидагилар¸ шунингдек, формасиз шахс томонидан куч билан тортиб олинаëтгани кўрилади. (ўзбек тилида видео)

- Осиё: «Хитойда лагерлар йўқлиги ҳақида тилхат олишди». Яна бир қозоқ аёли лагердан чиқишга муваффақ бўлди: уни аборт қилишга мажбурлашган. Қирғизистонда вазир ўринбосари пенсионерларни пул ғамлашга ва хорижга сайёҳат қилишга чақирди: одамлар унинг истеъфосини талаб қилмоқда. Жаҳон банки Тожикистондагитурмуш даражаси пастлигининг сабабларини айтди: мамлакат аҳолиси тезлик билан кўпаймоқда. (видео Настоящее время)

- Давлат департаменти нима учун Сенцов АҚШ қамоқхонасидаги россияликларга алмаштирилмаслигини айтди. (видео Настоящее время)​

- Украина қозоғистонлик журналист Жанара Ахметга сиёсий бошпана беради​. (видео Настоящее время)

- «Мен ўзимни Аллоҳининг жангчиси деб билардим, аммо улар мени сотишди».“Бизнинг номимиздан эмас” лойиҳасининг бешинчи сони– Марказий Осиёдаги ноёб минтақавий ТВ-лойиҳасида ёшлар экстремизм муаммосини муҳокамма қилади. Бу сон Олмаота шаҳрида суратга олинган. (видео ҚР)​

- Тожикистон мудофаа вазирлиги: ҳарбий хизматда кўнгиллилар сони кўпаймоқда. (ТРдан видео)

- Нима учун тожиклар руҳшунослардан қочишади? Социологларнинг тасдиқлашича, кўплаб руҳий-ижтимоий муаммолардан азият чекадиган тожикистонликлар мутахассисларга мурожаат қилишга ўрганмаган ва ўзидаги муаммо ҳамда ғам-ташвишларни узоқ йиллар давомида ичида сақлаб келади(видео)

- Мактабларда рўмол билан боғлиқ навбатдаги машмаша​. Олмаотанинг Улжан микротуманидаги бир неча нафар аҳоли вакили бошланғич синф ўқувчилари бўлган қиз фарзандлари рўмол ўрагани учун мактабга қўйилмаётганидан шикоят қилди. Ота-оналар уларнинг ҳуқуқлари бузилаётганини айтишди. Мактаб маъмурияти эса бу вазиятга ўзидан келиб чиқиб тушунтириш бераётир (ҚР видеоси)

- Чеченистон ва Ингушетия ўртасида нималар бўлмоқда. Ингушетияда вазият бир неча ҳафтадан бери кескинлашиб бормоқда. Минтақанинг йирик қавмлари республика раҳбариятига қарши очиқдан очиқ чиқишди ва унинг истеъфосини талаб қилишмоқда. (Директ видеоси)

- Қирғизистоннинг маҳаллий бюджетлар даромадлари. (Инфографика)

- Қирғизистоннинг маҳаллий бюджетлар сарф-ҳаражатлари. (Инфографика)

- Николай Патрушев ҳақида нималар маълум. Николай Патрушев Россия Хавфсизлик Кенгаши котиби лавозимини эгаллаб келмоқда, узоқ йиллар давомида ФХХнинг директори бўлиб келган. Сергей Скрипальга кўра, ГРУнинг Мадриддаги ваколатхонасида молияваий ҳаражатларни моксвалий қудратли генерал ёпиб келган. Натижада бу из Патрушевга олиб келди. (видео Настоящее время)

- "Эси паст" лонгбордист Душанбеда стереотипларни бузмоқда. "Эси паст", "чол ақлдан озди" – душанбеликларнинг жамиятдаги стереотипларни бузаётган 58 ёшли лонгбордист Фуатга муносабатлари. (видео Настоящее время)

- Физика бўйича Нобель мукофоти "лазерли пинцет" ва оптик импулслари тадқиқотлари учун берилди. (Директ видеоси)

- Сузоқлик ёшлар янги касбларни эгаллашмоқда. (ҚРдан видео)

- Улкан доира ясаган уста устахона ҳақида орзу қилмоқда. Халқ чолғу асбоблари устаси Cайиднодир Хайдаров 30 ёшда, 12 йлдан бери у най, дутор, дойра, лабчанг ясаб келмоқда. Унинг устахонаси Кулобдаги уйида жойлашган, харидорлар орасида эса – нафақат маҳаллий аҳоли, балки хорижликлар ҳам бор. (ТРдан видео)

- Қозоғистонда америкача футбол​. (ҚР видеоси)

- Кейт Уоттерс: Биз Туркманистондан уларни тирик кўрсатишларини талаб қиламиз! (видео Туркманистон)​

- Туркманистон: Ҳафта чизгилари. (фотогалерея)

- «Бишкекглавархитектура» сквернинг чизма лойиҳасини тайёрлади. Ёниб кетган бош прокуратура биноси ўрнида дам олиш зонаси ташкил этилади. (фотогалерея)

- Украина президентлигига меценатлар авлоди француз тадбиркори ўз номзодини кўрсатмоқчи. Келиб чиқиши украин бўлган француз тадбиркори, Сумск вилоятидаги Глухова шаҳар мэри Мишель Терещенко баёнот бериб, ўз номзодини Украина президентлигига кўрсатишини айтди. Шаҳар мэри лавозимни эгаллаш мақсадида у 2015 йилда Франция фуқоролигидан воз кечиб, Украина фуқорлигини олган эди. (Директ видеоси)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG