Ссылки доступа

Қирғиз-ўзбек чегарасининг баҳсли ҳудудида йўлни таъмирлаш бошланди


ҚР Жалолобод вилоятининг Олабуқа туманидаги Кўкташ қишлоғида Ўзбекистон билан баҳсли бўлган ҳудудда жойлашган йўлни таъмирлаш бошланди.

Гава ҳудудидаги йўлнинг 300 метр қисмини таъмирланиши лозим, деди вилоят раҳбарининг биринчи ўринбосари Мамасоли Акматов. Унинг сўзларига қараганда, Ўзбекистон томони трассани таъмирлашга қарши чиқиб келар, шу туфайли маҳаллий аҳоли билан низолар пайдо бўларди. Кўкташ қишлоғида 4 мингга яқин одам яшайди.

«1 октябрь куни ҳудудда Ўзбекистонинг Наманган вилояти раҳбарияти ва маҳаллий аҳоли ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда тинчликка чақирувлар янгради. Маҳаллий ҳокимиятларнинг музокаралар якуни бўйича Қирғизистон томони йўлни таъмирлаши, Ўзбекистон томони эса йўл ёқасидаги канални таъмирлаши тўғрисида келишувга эришилди», - деди Акматов.

Кўкташ қишлоғига олиб борадиган йўлнинг бир қисми Гава ҳудуди орқали ўтади, вақти-вақти билан маҳаллий аҳоли уни айланиб ўтишига тўғри келарди. Икки мамлакат чегараларининг умумий узунлиги 1378 км.ни ташкил қилади, шундан 1170 километри ёки 85% борасида келишувга эришилган.

XS
SM
MD
LG