Ссылки доступа

Ўшлик оқсоқоллар Тошкентдаги Мустақиллик марафонида иштирок этиб қайтишди (тўплам)


Uzbekistan - autumn in Uzbekistan
Uzbekistan - autumn in Uzbekistan

Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Ўшлик оқсоқоллар Тошкентдаги Мустақиллик марафонида иштирок этиб қайтишди. Қирғизистонлик оқсоқоллар Ҳусанбой Сотволдиев, Зулумбек Ҳабибуллаев ва Қурсан Сидиқов ўтган ой Ўшдан Тошкентгача югуриш марофони ўтказишди. Улар 9 сентябрь куни Тошкентда ўтказилган Мустақиллик марафонида қатнашиб, фахрли ўринларни эгалладилар. (ўзбек тилида видео)

- Осиё: Гулнора Каримова Ўзбекистонни тарк этдими? Ўзбекистон биринчи президентининг қизи мамлакатдан чиқиб кетиб, Дубайга борган бўлиши мумкин, лекин прокуратура буни рад этмоқда. Тожикистон ижтимоий тармоқлари ва ОАВда “халқ душмани” жумласи тез-тез қўлланилаяпти. Собиқ ИИХК(НКВД) биноси бизнес учун берилмоқда, Олмаота аҳолиси эса бунга қарши. Қирғизистонда мураббийлар ва олимпиадачи спортчилар намойиш ўтказмоқда (Директ видеоси)

- Тошкентда биринчи марта отлиқлар паради уюштирилди. 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Тошкентда отлиқлар паради уюштирилди. Пойтахт маркази – Амир Темур хиёбонида бир неча минг чоғли томошабин жам бўлди. Юзга яқин чавандоз оркестр садоси остида марказий кўча бўйлаб кўргазмали чиқиш қилди. (ўзбек тилида видео)

- "Зўр бўлсангиз, гейларга кучингиз етса, нега Ўзбекистондаги муаммоларни гапирмайсиз?". Асли ўзбекистонлик гей йигит ижтимоий тармоқларда унга йўлланган саволларга видео орқали жавоб берди. (ўзбек тилида видео)

- Ўзбекистонда куз. (фотогалерея)

- Бизнинг номимиздан эмас: "Ўғлим Сурияга кетганини YouTubeдан билдим" (5-қисм). “Экстремизмга қарши курашаëтганда намозхоналарни ëпишни бошлашади¸ ҳижоб масаласи ўртага чиқади... Бу нотўғри. Одамнинг эътиқоди устида ишлаш керак”. Марказий Осиëдаги “Бизнинг номимиздан эмас” лойиҳасида ëшлар экстремизм муаммоларини муҳокама қилишади. (ўзбек тилида видео)

- Туркманистонда президентни улуғлаш бўйича яна бир "мусобақа" бўлиб ўтди. (ўзбек тилида видео)

- Себзорда уйлар шошилинч бузилмоқда. Тошкентнинг Себзор даҳасидаги эски маҳаллаларда 29 сентябрь оқшомида, кутилмаганда, аҳоли уйлари бузила бошлади. Тошкент шаҳар ҳокимияти хонадон эгалари бузилишлардан бир неча ой аввал огоҳлантирилгани, уларга Юнусобод туманидаги иккита янги кўп-қаватли уйдан квартира берилишини айтмоқда. (ўзбек тилида видео)

- Ўзбек-тожик чегарасида виза бекор қилинганидан 6 ой ўтиб...Озодлик мухбири Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги Қўштегирмон чегара ўтказиш пунктидан ўтаётган ватандошлардан чегарадаги ўзгаришлар ҳақида сўради. (ўзбек тилида видео)

- Чиқиндининг 90 фоизи қайта ишланмаяпти. Ҳар куни Остонадан минг тоннадан зиёд чиқинди олиб чиқиб кетилади ва унинг фақатгина ўн фоизи қайта ишланади(ҚР видеоси)

- Уч қишлоқдош ҳожатхона қувуридан бузоқни қутқаргани тушиб ҳалок бўлдилар. (ТРдан видео)

- Сариев: Бакиевларнинг банк ячейкасидаги икки миллион доллар қонуний йўл билан сарфланган. "Ҳокимият сирлари" кўрсатувининг кейинги меҳмони собиқ бош вазир Темур Сариев ўзининг Атамбаев билан муносабатлари, ИЭС бўйича можароли келишув ва нима учун президентликка ўз номзодини илгари сураётгани ҳақида гапириб беради. Бундан ташқари, қуйидаги саволларга жавоб беради: нима учун иккинчи инқилоб арафасида Москвага борди, Бакиевнинг банк ячейкасидаги пуллари қанча ва у қандай бизнес эгаси? (ҚР видеоси)

- Сурияга Россиядан С-300лари келтирилди. (Директ видеоси)

- "Паспортимни олиб қўйишди ва аборт қилишга мажбурлашди": Хитойдан чиқаришмаган қозоқ аёлининг тарихи. (Директ видеоси)

- «Ўзимни ногирон деб ҳисобламайман, мен – бенуқсон одамман».. Гульмайрам Алимбай қизи ногирон, унда тугалланмаган остеогенез ёки биллур касаллиги бор. Икки йил олдин у эрга тегди ва бола туғди (Директ видеоси)

- Тожикистон соғлиқни сақлаш вазирлиги: "Аёллар туғишлар орасидаги даврни узайтиришлари керак". (видео Настоящее время)

- Ҳабиб Нурмагомедовнинг ҳамқишлоқлари у қандай қилиб Макгрегорни “ёриб ташлаши”ни кутишмоқда.6 октябрь куни аралаш якка курашлар курашчиси ва UFCнинг енгил вазндаги, амалдаги чемпиони, аваристонлик Ҳабиб Нурмагомедов ўз унвони учун ирландиялик Конор Макгрегор билан олишади. (“Настоящее время” видеоси)

- “Қаловини топсанг қармоқ шарт эмас”: 80 ёшли Тамара қармоқсиз, қўллари билан балиқ тутади. (видео Настоящее время)

- Гулнора Каримованинг Дубайга кетиши мумкинлиги қандай қилиб маълум бўлди?. (видео Настоящее время)​

- Арманистонда янги сиёсий инқироз кутилаяптими? . (видео Настоящее время)

- «Мен ўзимни Аллоҳининг жангчиси деб билардим, аммо улар мени сотишди».“Бизнинг номимиздан эмас” лойиҳасининг бешинчи сони– Марказий Осиёдаги ноёб минтақавий ТВ-лойиҳасида ёшлар экстремизм муаммосини муҳокамма қилади. Бу сон Олмаота шаҳрида суратга олинган. (видео ҚР)​

- “Барқарор ёмон” – Динзе Сенцовнинг аҳволи ҳақида. (Директ видеоси )

- Мактабларда рўмол билан боғлиқ навбатдаги машмаша​. Олмаотанинг Улжан микротуманидаги бир неча нафар аҳоли вакили бошланғич синф ўқувчилари бўлган қиз фарзандлари рўмол ўрагани учун мактабга қўйилмаётганидан шикоят қилди. Ота-оналар уларнинг ҳуқуқлари бузилаётганини айтишди. Мактаб маъмурияти эса бу вазиятга ўзидан келиб чиқиб тушунтириш бераётир (ҚР видеоси)

- Қирғизистоннинг маҳаллий бюджетлар даромадлари. (Инфографика)

- Қирғизистоннинг маҳаллий бюджетлар сарф-ҳаражатлари. (Инфографика)

- Улкан доира ясаган уста устахона ҳақида орзу қилмоқда. Халқ чолғу асбоблари устаси Cайиднодир Хайдаров 30 ёшда, 12 йлдан бери у най, дутор, дойра, лабчанг ясаб келмоқда. Унинг устахонаси Кулобдаги уйида жойлашган, харидорлар орасида эса – нафақат маҳаллий аҳоли, балки хорижликлар ҳам бор. (ТРдан видео)

- Украина Бош прокуратурасида Чепига-Боширов ҳақида маълумот йўқ. Украина Бош прокуратураси Анатолий Чепига Виктор Януковичнинг Россияга олиб чиқилишида қатнашганига оид маълумотлар йўқ.(видео Настоящее время)

- Ҳар йили 45 мингдан зиёд америкаликлар ўз жонига суиқасд қилиб, ҳаётдан кўз юмади. Ҳар йили Америка суицидларнинг олдини олиш маркази АҚШнинг 50 та штатида “Қоронғуликдан чиқ” номи остида тарғибот юриши ўтказади.

- Туркманистон: Ҳафта чизгилари. (фотогалерея)

- Кўчалардаги қон. РФдаги Конституция инқирози – 25 йил ўтиб. (фотогалерея)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG