Ссылки доступа

Қозоғистонда “ижтимоий тармоқдаги келишмовчиликлар” борасидаги ишда судланувчи айбига иқрор бўлди


Чимкент шаҳрининг Абай суди ижтимоий тармоқларда диний келишмовчиликлар оловини ёқишда айбланаётган 29 ёшли маҳаллий фуқаро Имран Музаффаровга нисбатан жиноий ишни кўриб чиқмоқда.

3 октябрь кунги мажлисда судланувчи ўзига қўйилаётган айбловни тан олган, деб хабар беради суд залидан Озодлик мухбири.

Мажлис чоршанба куни судланувчи, унинг адвокати Зокир Асадов, прокурор Айдос Лебаев иштирокида ўтказилди. Суд залида шунингдек, гувоҳлар ва судланувчининг қариндошлари ҳам бор эди.

Мазкур ишни кўраётган судья Элеонора Бакирова адвокат илтимосига кўра, иштирокчиларни бир неча дақиқага суд залини бўшатиб қўйишларини сўради. Улар қайтиб келгач судья ҳимоячи томон судга ишни қисқартирилган тартибда кўриш билан мурожааат қилганини эълон қилди. Судья шунингдек, судланувчи ва адвокат фото ва видеотасвирга розилик бермаганини хабар қилди.

Судланувчининг “айбига тўла иқрор бўлгани тўғрисидаги” баёнидан кейин судья томонларнинг мунозарасига ўтилишини эълон қилди, бироқ прокурорнинг тайёрланиши учун вақт берилишини сўраганидан кейин судья мунозаралар 4 октябр куни бошланишини маълм қилди.

Имран Музаффаров деярли 5 ойдан бери қамоқда. У жиноий кодекснинг 174- моддаси (“Ижтимоий, миллий, жамоавий, ирқий, диний нафрат келтириб чиқариш”) бўйича айбланмоқда. Мазкур модда икки йилдан етти йилгача муддатга озодлик маҳрум қилиш жазосини кўзда тутади. Охирги йилларда мазкур модда бўйича ўнлаб ҳуқуқ фаолларини, блогерлар ва турли диний жамоаларнинг вакилларини судлашди.

XS
SM
MD
LG