Ссылки доступа

Осиё: Ўзбекистонда туристик полиция ташкил этилади (тўплам)


Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Осиё: Ўзбекистонда туристик полиция ташкил этилади. Қозоғистонда яшаб, ишлаётган тожикистонликлар экстремизмда айбланиши ва туҳмат билан мамлакатдан чиқариб юборилишидан қўрқмоқда. Қирғизистоннинг собиқ президенти дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин. Қозоғистонда содир бўлган автобус ёнғинида ҳаётдан кўз юмган 52 нафар ўзбекистонликнинг қариндошлари 400 минг АҚШ доллари миқдорида компенсация талаб қилмоқда(Настоящее время видеоси).

- Бизнинг номимиздан эмас: кончилар шаҳридан кимлар Сурияга кетди? Қозоғистоннинг Жезқазған туманидаги кончиларнинг кичкинагина Сатпаев шаҳарчаси аҳолиси бегона урушда ўз яқинларини йўқотганликлари ва ўз жамиятларидаги бўлинишни муҳокама қилиш учун йиғилди(Настоящее время видеоси)

-“Айтматов қандайдир ҳокимиятни тан олмайди, ҳокимият – унинг ўзидадир...”. Ирмтрауд Гучке ўзининг 19 ёшида, ГДРнинг Йена олийгоҳининг бўлажак талабаси сифатида Айтматов ижоди билан биринчи бор танишди. Орадан ярим аср ўтиб у ҳақиқий профессионал айтматовшунос, танқидчи ва журналистга айланди, қирғиз ёзувчисининг фикр-мулоҳазалари, қарашлари ва сўзлари тадқиқотларига бағишланган учта китобни нашрдан чиқарди (ҚР видеоси)

- Бишкекда “Ақлли шаҳар” лойиҳасини Россиянинг “Ростех”ига бериш тавсия этилмоқда. Қирғизистоннинг идоралараро комиссияси йўлларда қоидабузилишларни қайд этиш тизимларини ўрнатиш учун “Вега” корпорацияси билан шартнома имзолашни тавсия қилди. “Вега” – Россиянинг “Ростех” корпорацияси таркибида бўлиб, унинг раҳбари Сергей Чемезов Путиннинг асосий сафдошларидан биридир. Ва маълумотларни видеоқайдлаш бўйича тажрибага эга эмас(Настоящее время видеоси)

- РФ ДРБнинг тўрт нафар ходими Нидерландияда хакерлик ҳужумларини уюштиришда айбланмоқда. Барча далиллар бор.(Настоящее время видеоси)

- Остонада полиция ислоҳоти яна муҳокама қилинади. (ҚРдан видео)​

- Ангрен - чиқиндиларга мағлуб бўлган шаҳар. Тошкентдан юз чақиримча шарқда жойлашган Ангрен бугун ташландиқ шаҳарни эслатади. Пойтахтни водий билан боғлаб турувчи йўл бўйида жойлашган бу шаҳарга эътибор гўёки йўқдек. (ўзбек тилида видео)

- ЎзА директори А.Кўчимов: Озодлик Ўзбекистонга келса, яхши бўлади. ЎзА ахборот агентлиги директори Абдусаид Кўчимов, Озодликка берган эксклюзив интервьюсида пахта теримида мажбурий меҳнат, матбуот эркинлиги ва Каримов даврига муносабат билдирди. Суҳбатнинг тўлиқ версиясини YouTube/Ozodlik Radiosi саҳифасида тинглаб-томоша қилишингиз мумкин. (ўзбек тилида видео)

- Мирзиëевни ëмонлаган блогерга таҳдидлар бўлмоқда. Россияда ишлаётган ва айни пайтда блогер сифатида танилган ўзбекистонлик Искандар Македонскийнинг Озодликка айтишича, у блоглари туфайли жиддий таҳдидларга учрамоқда. Ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида​ ўзининг баҳсли видеочиқишлари билан танилган ўзбек блогери дўқ-пўписаларга қарамасдан блогерликни ташламаслигини айтди. (ўзбек тилида видео)

- Ўшлик оқсоқоллар Тошкентдаги Мустақиллик марафонида иштирок этиб қайтишди. Қирғизистонлик оқсоқоллар Ҳусанбой Сотволдиев, Зулумбек Ҳабибуллаев ва Қурсан Сидиқов ўтган ой Ўшдан Тошкентгача югуриш марофони ўтказишди. Улар 9 сентябрь куни Тошкентда ўтказилган Мустақиллик марафонида қатнашиб, фахрли ўринларни эгалладилар. (ўзбек тилида видео)

- "Зўр бўлсангиз, гейларга кучингиз етса, нега Ўзбекистондаги муаммоларни гапирмайсиз?". Асли ўзбекистонлик гей йигит ижтимоий тармоқларда унга йўлланган саволларга видео орқали жавоб берди. (ўзбек тилида видео)

- Ўзбекистонда куз. (фотогалерея)

- Бизнинг номимиздан эмас: "Ўғлим Сурияга кетганини YouTubeдан билдим" (5-қисм). “Экстремизмга қарши курашаëтганда намозхоналарни ëпишни бошлашади¸ ҳижоб масаласи ўртага чиқади... Бу нотўғри. Одамнинг эътиқоди устида ишлаш керак”. Марказий Осиëдаги “Бизнинг номимиздан эмас” лойиҳасида ëшлар экстремизм муаммоларини муҳокама қилишади. (ўзбек тилида видео)

- Қозоғистон Ички ишлар миллий қўмитанинг биноси тадбиркорларга бериб юборилди, ундан меҳмонхона қилиш режалаштирилмоқда. (видео Настоящее время)

- Чиқиндининг 90 фоизи қайта ишланмаяпти. Ҳар куни Остонадан минг тоннадан зиёд чиқинди олиб чиқиб кетилади ва унинг фақатгина ўн фоизи қайта ишланади(ҚР видеоси)

- Уч қишлоқдош ҳожатхона қувуридан бузоқни қутқаргани тушиб ҳалок бўлдилар. (ТРдан видео)

- Ингушетияда Чеченистон билан ҳудуд алмашишга қарши чиқишмоқда. (Директ видеоси)

- "Паспортимни олиб қўйишди ва аборт қилишга мажбурлашди": Хитойдан чиқаришмаган қозоқ аёлининг тарихи. (Директ видеоси)

- «Ўзимни ногирон деб ҳисобламайман, мен – бенуқсон одамман».. Гульмайрам Алимбай қизи ногирон, унда тугалланмаган остеогенез ёки биллур касаллиги бор. Икки йил олдин у эрга тегди ва бола туғди (Директ видеоси)

- Тожикистон соғлиқни сақлаш вазирлиги: "Аёллар туғишлар орасидаги даврни узайтиришлари керак". (видео Настоящее время)

- Тожикистон мудофаа вазирлиги:Тожикистон армиясида кўнгилли-чақирувчилар сони ортмоқда. (ТР видеоси)

- "Бу кутилган эди". Сиёсатшунос Путинга нисбатан ишонч рейтингининг тушиб кетиши ҳақида. Россия президенти Владимир Путинга нисбатан ишонч рейтинги сентябрь ойида 58 фоизни ташкил этди. Ушбу кўрсаткич 2013 йил даражасигача тушиб кетган, ўшанда у 55 фоиз эди, дейилади "Левада-Центр"нинг охирги ҳисоботида (Директ. видеоси)

- Мактабларда рўмол билан боғлиқ навбатдаги машмаша​. Олмаотанинг Улжан микротуманидаги бир неча нафар аҳоли вакили бошланғич синф ўқувчилари бўлган қиз фарзандлари рўмол ўрагани учун мактабга қўйилмаётганидан шикоят қилди. Ота-оналар уларнинг ҳуқуқлари бузилаётганини айтишди. Мактаб маъмурияти эса бу вазиятга ўзидан келиб чиқиб тушунтириш бераётир (ҚР видеоси)

- Қирғизистоннинг маҳаллий бюджетлар даромадлари. (Инфографика)

- Қирғизистоннинг маҳаллий бюджетлар сарф-ҳаражатлари. (Инфографика)

- 20 йил цивилизация ютуқларисиз. Шаҳар ташқарисидаги Ленин посёлкасида жойлашган бир нечта кўп қаватли уйлар иссиқлик ва сув таъминотидан узиб қўйилган. Олтита хонадонда еттита оила яшайди. Аҳоли “цивилизация йўқлиги”дан эмас, давла уларни унутиб қўйганидан шикоят қилмоқда(ҚР видеоси)

- Ҳар йили 45 мингдан зиёд америкаликлар ўз жонига суиқасд қилиб, ҳаётдан кўз юмади. Ҳар йили Америка суицидларнинг олдини олиш маркази АҚШнинг 50 та штатида “Қоронғуликдан чиқ” номи остида тарғибот юриши ўтказади.

- Туркманистон: Ҳафта чизгилари. (фотогалерея)

- Кўчалардаги қон. РФ Конституциясининг инқирози – 25 йил ўтиб. (фотогалерея)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG