Ссылки доступа

Жанубий Кореянинг собиқ президенти 15 йилга қамалди


Жанубий Кореянинг собиқ президенти Ли Мён Бак коррупцияда айбланиб, 15 йилга қамалди. Унга шунингдек 11 ярим миллион доллар миқдорида жарима тайинланди. Сеулдаги суд шундай ҳукм чиқарган, деб хабар берди Reuters.

Прокуратура эса собиқ президентга нисбатан 20 йил сўраган, судланувчининг ўзи эса судда иштирок этмаган.

Ли Мён Бакнинг ёши 76да. У Жанубий Кореяни 2008-2013 йилларда бошқарган. Шу йилнинг баҳорида у пора олишда, шу жумладан, Samsung компаниясидан ҳам, айбланганди. Бундан ташқари, Ли Мён Бак солиқ тўлашдан бўйин товлаш, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ва сайлов қонунчилигини бузишда ҳам айбланган.

Ўтган йил Жанубий Кореянинг собиқ етакчиси Пак Кин Хе пора олиш ва ҳокимиятни суиистеъмол қилишда айбдор деб топилиб, 24 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинганди. 2009 йилда коррупцияда айблангандан сўнг Корея Республикасининг собиқ раҳбари Но Му Хён ўз жонига қасд қилган. Айни пайтда ушбу давлатни Мун Чжэ Ин бошқармоқда.

XS
SM
MD
LG