Ссылки доступа

Қирғизистонда халқаро Иссиқкўл форуми бошланди


Қирғизистонда “Чингиз Айтматов ва замонавий чақириқлар” халқаро Иссиқкўл форуми ўз ишини бошлади. Очилиш маросими Бишкекдаги “Ала-Арча” давлат қароргоҳида бўлиб ўтди.

Унда президент Сооронбай Жээнбеков, собиқ президент Роза Отунбаева, олимлар. ЮНЕСКО вакиллари ва Чингиз Айтматовнинг қариндошлари иштирок этишди. Форум ёзувчининг 90 йиллик юбилейига бағишланган. Унда иштирок этиш учун ТУРКСОЙ бош котиби Дуйсен Касеинов, қозоғистонлик ёзувчилар Ўлжас Сулейманов. Мухтор Шаханов, МДҲ, Хитой, Туркия ҳамда Жанубий Кореядан ёзувчи ва олимлар етиб келишди.

Очилиш маросимидан сўнг форум ўз ишини Иссиқкўл қирғоғида давом эттиради, у ерда Айтматов ижоди, замонавий маданиятнинг ўзига хослиги, шунингдек, экология ва хавфсизлик мавзулари бўйича муҳокамалар ўтказилади. Форум якунлари бўйича Иссиқкўл форуми декларациясининг имзоланиши режалаштирилган.

XS
SM
MD
LG