Ссылки доступа

Bellingcat ва The Insider: «Петров» БРБ ҳарбий шифокори Александр Мишкин бўлиб чиқди


«Александр Петров»

The Insider ва Bellingcat Скрипалларни заҳарлаганларнинг иккинчиси «Александр Петров»нинг ҳақиқий исми ва биографиясини аниқлади, «Петров» ҳарбий шифокор, шунингдек РФ ҚК Бош штаби Бош бошқармаси (аввалги БРБ) ходими Александр Мишкин бўлиб чиқди, дея хабар берди The Insider сайти.

Мишкин 1979 йилда Архангельск вилоятининг Лойга қишлоғида туғилган ва ҳарбий академиялардан бирида тиббий таълим олган. Ўқиш вақтида унга БРБда ишлаш таклифи берилди ва 2010 йилда Мишкин Москвага келди ҳамда Александр Петров номига янги ҳужжат олди. Руслан Бошировдан фарқли равишда Петров билан боғлиқ афсонада ҳақиқий Мишкиннинг таржимаи ҳоли — исми-шарифи, туғилган вилояти ва ота-онасининг исми шарифида ўхшашлик бор.

Bellingcat ва The Insider баёнот бериб Мишкинга оид «кўплаб манбаларга таянган ҳолда» Мишкиннинг шахсини аниқлашганликларини билдиришди.

Британия расмийлари Россия ҳарбий разведкасининг зобити сифатида кўриладиган икки кишини собиқ россиялик икки томонлама агент Сергей Скрипал ва унинг қизи Юлияни асабни фалажлантирувчи жанговар модда билан заҳарлаганликда айблайди. Ҳодиса март ойида Англияда содир бўлди.

"Петров" ва "Боширов"ларнинг ўзлари RT телеканалига берган интервьюларида ўзларини тадбиркор эканликларини айтишди ва Солсберига сайёҳ сифатида борганликларини айтишди.

Беллингкэт хабарига Россия расмийларининг расмий муносабати ҳозирча билдирилмади. Терговчилар Александр Мишкин тўғрисидаги тўла маърузани сешанба куни эълон қилишни мўлжаллашмоқда.

XS
SM
MD
LG