Ссылки доступа

ҚР парламентида собиқ президентларнинг дахлсизлигини бекор қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси киритилди


Жўқорғу кенгашга собиқ президентларнинг даҳлсизлигини бекор қилишни кўзда тутувчи қонун лойиҳаси киритилди. Шунингдек амалдаги президентнинг давлат ҳимоясини бекор қилиш режалаштирилмоқда.

ҚР президентининг фаолияти кафолатлари тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар парламент депутатлари Исҳоқ Масалиев ва Қурмонқул Зулушеб томонидан ишлаб чиқилган. Тузатиш муаллифларининг фикрича собиқ президент дахлсизлигини кафолатловчи қонуннинг 12-моддаси Конституцияга зид келади. Асосий қонун барча фуқароларнинг қонун олдида тенглиги тамойилидан иборат. Қонун лойиҳаси томонидан ҚР президентининг фаолияти кафолатлари тўғрисидаги қонундан 12-моддани чиқариш таклиф қилинмоқда.

Бундан ташқари депутатлар 4-моддани ҳам чиқаришни таклиф қилмоқдалар, у амалдаги президент давлат ҳимояси остида бўлиши, президентнинг шаъни ва обрўси бош прокурор номидан қонун билан муҳофаза қилинишини кўзда тутади.

Октябрь бошида Олий суднинг конституцион палатаси ҳуқуқшунос Нурбек Токтақунов даъвосини кўриб чиқди, у собиқ президентларнинг мутлоқ дахлсизлиги тўғрисидаги меъёрни конституцияга зид деб топишни сўради. Унинг сўзларига кўра конституцион палата президентининг фаолияти кафолатлари тўғрисидаги қонуннинг 12-моддасини конституцияга зид деб топган.

Қирғизистон собиқ президенти мақомига Роза Отунбаева ва Алмазбек Атамбаев эга. Аскар Акаев ва Курбанбек Бакиев инқилобдан сўнг мазкур мақомдан маҳрум қилинган.

XS
SM
MD
LG