Масалан, ёпиқ муассасаларда қийноқ натижасида оғир жароҳат олган бир фуқаронинг ҳаражатлари 4 миллион сом (58 минг доллар атрофида) ни ташкил этади – бу тиббий ва ҳуқуқий хизматлар, меҳнатга лаёқатлик қобилиятини йўқотганлик зарари ва бошқалар. Айни пайтда давлатнинг ҳаражатлари 2.6 миллион сомни ташкил этади.
Тадқиқот муаллифларининг сўзларига кўра, ҳар йили қийноқлар қурбонларига миллион сомлаб товон пули тўланади. Айнан шунинг учун қийноқларнинг иқтисодий оқибатларини ҳисоб-китоб қилиш зарурати туғилди. Айрим экспертларнинг қайд этишича, охирги олти йил ичида 1900 киши прокуратурага қийноқ қўлланилгани тўғрисидаги ариза билан шикоят қилган.
Тадқиқот қийноқлардан огоҳ этиш Миллий маркази томонидан «Сорос-Қирғизистон» Фонди кўмагида ўтказилди.