Ссылки доступа

Қозоғистонда “тармоқдаги нафрат”да айбланаётган фуқаро иш қайта кўриб чиқилишини сўрамоқда


Ижтимоий тармоқларда диний нафрат уйғотишда айбланаётган 29 ёшли Имран Музаффаров бугун Чимкентдаги Абай туман судида жиноий иш қайта кўриб чиқилиши кераклигини талаб қилди.

Музаффаровнинг адвокати Закир Асадов судланувчи судья Элеонора Бакировага мурожаат қилиб, тегишли сўровномани илгари сурганлигини маълум қилди. Адвокатнинг сўзларига қараганда, судья сўровномани қабул қилган ва ўз қарорини бир ҳафтадан сўнг эълон қилишини билдирган.

Тергов ва айблов версиясига кўра, Музаффаров 2014 йилдан бери Тармоқ орқали гўёки диний нафрат уйғотувчи кўринишлар мавжуд бўлган материалларни эълон қилиб келган. 4 октябрь куни томонлар эшитувларида прокурор Фараби Айтимбетов баёнот бериб, суд жараёнларида айблар исботлангани ва суддан Музаффаровни айбдор деб топишни, ҳамда 3 октябрдаги айбига иқрор бўлганини эътиборга олиб уни уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилишни сўради.

Адвокатнинг фикрича, судда Имран Музаффаровни айбини исботловчи етарлича далиллар тақдим қилинмаган. Адвокатнинг айтишича, суддан судланувчининг чин дилдан айбига иқрор бўлганини, балоғатга етмаган икки нафар фарзанди борлигини эътиборга олган ҳолда унга нисбатан шартли муҳлат берилишини сўраган. Адвокатнинг айтишича, судья суд жараёни келаси ҳафтада давом этишини эълон қилган.

XS
SM
MD
LG