Масжидларга киришда одамлар оммавий тарзда ушланмоқда ва полициянинг яқин атрофдаги бўлимига олиб борилмоқда. Юристлар ҳибсга олишлар ноқонуний эканлигини айтишмоқда.
Ҳибсга олинганлардан бири Рустам "Настоящее Время" журналистлари билан суҳбатда протоколга ҳам, бошқа ҳужжатларга ҳам имзо қўйишга имкон беришмади. Бир неча соат полиция автобусида ушлаб туришди, сўнг бўлимга олиб боришди, суратга туширишди, бармоқ изларини олишди ва қўйиб юборишди.
"Мен уларга ҳужжатларимни бердим, улар менга юр база бўйича текшириб кўрамиз, дейишди, мен уларга намоз вақти бўлиб қолгани учун масжиддан кеч қолаётганимни айтдим. Полиция ходимлари ҳозир текшириб кўрамиз ва қўйиб юборамиз дейишди, бизларни, 30га яқин кишини автобусга тиқишди", – дейди Рустам.
Кўп йиллардан бери масжидлар яқинида меҳнат муҳожирларини ушлаш борасида оммавий рейдлар ўтказилмаётган эди. Россия мусулмонлари Диний бошқармаси ва ИИВ раҳбарияти ўртасида эришилган келишувга биноан жума кунлари полиция ходимлари муҳожирларга тегмаётган эди. Диний арбобларнинг сўзларига қараганда, бу биринчи навбатда полициячиларнинг ўзлари учун ҳам керак. Кўп йиллар мобайнида Жума кунлари рейдлар ўтказилмаслиги, камида Москвада, "мусулмонлар орасида Россия полициясининг ижобий қиёфасини” яратган эди, демоқда диндорлар.
Юристларнинг фикрича, бу каби тадбирлар муҳожир ҳужжатдаги шахснинг ўзими, у ўзини ким дея таништиради, ҳужжатлар кимнинг номига ёзилганини аниқлаштириш мақсадида ўтказилади.
Текширув учун дактилоскопия (бармоқ изларни олиш) керак. Улар махсус база маълумотлари билан солиштирилади. Бу каби ушлашлар қонунга зид эканига юристлар шубҳа қилмайди. "Улар шубҳа уйғотган ҳар қандай одамнинг олдига келиб ҳужжатларини сўрашга ҳақлари йўқ. Полициянинг ҳудудий бўлимига олиб борганларидан сўнг улар протокол тузишга мажбур", – дейди адвокат Раҳман Агайгельдиев.