Ссылки доступа

Қирғизистон Қозоғистондан товуқ гўшти олиб кирилишида чекловлар жорий қилди


Қирғизистон Қозоғистондан парранда гўшти олиб кирилишидла вақтинча чекловлар жорий қилди. Бу ҳақда ҚР Ветеринария ва санитар хавфсизлик давлат инспекцияси маълум қилди.

Идора матбуот котиби Рахат Садирбекованинг айтишича, бу қарор Қирғизистон билан чегарадаги вилоятларда парранда гриппи гумони пайдо бўлиши муносабати билан қабул қилинди. Қозоғистон томонига эпизоотик вазият юзасидан тарқалган маълумотларни аниқлаштириш мақсадида сўровнома юборилди.

Қўшни мамлакат ветеринария хизматидан келадиган жавобга қараб тақиқлар узайтирилади ёки бекор қилинади.

«Вазият борасида тўла маълумот олгунга қадар вақтинчалик чекловлар жорий этилди. Қарор Қозоғистон томонидан келадиган расмий жавобга қараб қабул қилинади. Агар қўшни мамлакатдаги вазият қониқарли бўлса у ҳолда чекловлар бекор қилинади», - деди Садирбекова.

Бундан ташқари Давлат ветсанинспекциясининг таъкидлашича, ижтимоий тармоқларда парранда гўштида Ньюкасл касаллиги қайд қилингани борасида тарқатилган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди ва бундай хавф йўқ.

XS
SM
MD
LG