Ссылки доступа

Остонада жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг қурултойи иш бошлади


Остонадаги тинчлик ва ҳамжиҳатлик саройида жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг қурултойи иш бошлади, мунозараларда “экстремизм ва террроризм”ни бартараф этиш мавзуси ҳам бор.

10-11 октябрь кунлари ўтказиладиган форум ишида 46 мамлакатдан 80 га яқин делегация иштирок этмоқда.

Мазкур форум доирасида диний етакчилар Кенгашининг навбатдаги мажлисини ўтказиш кутилмоқда. Тадбир хорижий сиёсий арбоблар, шу жумладан, Қозоғистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Сербия президенти Александр Вучич ва расмий янгиликлар сайтларининг хабарига кўра, ЕХҲТ бош котиби Томас Гремингер иштирокида ўтказилмоқда.

Қозоғистон расмийлари динлар ва маданиятлар ўртасидаги мулоқотни қўллаб-қувватлаш учун майдон сифатида биладиган, ҳар уч йилда бир марта ўтказиладиган форум ҳисоб бўйича олтинчисидир.

XS
SM
MD
LG